Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фуқароларни ҳарбий рўйхатга киритиш ва ундан чиқариш бўйича давлат хизмати кўрсатилади
Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон фуқароларини ҳарбий рўйхатга киритиш ва ундан чиқариш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Ўзбекистон фуқароларига давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали ҳарбий рўйхатга киритиш ва ундан чиқариш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартибини белгилашни назарда тутувчи Ўзбекистон фуқароларини ҳарбий рўйхатга киритиш ва ундан чиқариш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланади.
Белгиланишича, Ўзбекистон фуқаролари ҳарбий рўйхатга кириши ва ундан чиқиши бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун фақат давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилади.
Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Адлия вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда бошқа давлат органлари билан биргаликда мудофаа ишлари органларининг тегишли ахборот тизимларини ЯИДХП билан ўзаро интеграция қилинишини таъминлайди.
Адлия вазирлиги:
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан жисмоний шахсларга давлат хизмати кўрсатишнинг белгиланган тартибига риоя этилиши бўйича уларнинг фаолияти юзасидан, жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатади;
давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик учун давлат органлари ва бошқа ташкилотлар мансабдор шахсларига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жазолар қўллайди.
Мавзуга оид
15:35 / 09.06.2026
Мудофаа бўлимларида тиббий комиссиялар тугатилиб, маошлар оширилади
15:20 / 09.06.2026
Ҳарбий ҳаво кучлари жанговар қўмондонлиги ташкил этилди
12:18 / 23.05.2026
Ўзбекистон ва Қатар ҳарбий ҳамкорлик бўйича меморандум имзолади
20:16 / 12.05.2026