Жаҳон | 15:16 / 26.04.2023
17286
4 дақиқада ўқилади

Купянскка ракета зарбаси берилди, Донбассда артиллерия ишламоқда. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 426-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Россия қўшини Харкив областининг Купянск шаҳри марказига зарба берди. Ракета Ўлкашунослик музейи биносига келиб тушган, икки аёл ҳалок бўлиб, тинч аҳоли вакиллари бўлган яна 10 киши тан жароҳатлари олган.
  • Владимир Путин Россиянинг чет элдаги активлари мусодара қилинган тақдирда жавоб чоралари кўриш тўғрисидаги фармонни имзолади. У «дўст бўлмаган мамлакатлар»дан бўлган юридик ва жисмоний шахсларнинг активларини «вақтинча бошқарувга ўтказиш»ни назарда тутади.
  • Украинада Хакасия олий кенгаши депутати Дмитрий Иванов ҳалок бўлди, у «Вагнер» ХҲК сафига қўшилганди.
  • Новосибирск аҳолиси вакиллари 200 га яқин янги қабрлардан иборат қабристонни аниқлади. «Тайга.Инфо» маълумотига кўра, қабрларнинг аксарида — «Вагнер» ХҲК ўзининг Украинада ҳалок бўлган ёлланма жангчиларининг қабрларига ўрнатадиган гулдасталарга ўхшаш гулдасталар бор. Дафн этилганларнинг аскари ўтмишда узоқ муддатларга қамалган маҳбуслар бўлган.
  • Буюк Британия мудофаа вазирлиги Украинага Challenger 2 танклари учун минглаб ўқ-дорилар, жумладан кучсизлантирилган уранли снарядлар юборилганини маълум қилди.

Купянск ўққа тутилиши оқибатлари

Россия қўшини 25 апрел куни Купянск шаҳрини ўққа тутди — Харкив областининг шарқий қисмидаги бу шаҳар 2022 йилда ярим йилдан ошиқ вақт давомида оккупация остида яшаган, сентябр ойида Украина қуролли кучларининг қарши ҳужуми давомида озод этилганди.

Зарба Ўлкашунослик музейига берилган. Харкив области ҳарбий маъмурияти раҳбари Олег Синегубов хабар беришича, ҳужум оқибатида икки аёл ҳалок бўлган, яна ўн киши яраланган. Россия мудофаа вазирлиги ўз ҳисоботида Россия артиллериясининг Купянск йўналишидаги муваффақиятларини баён қилган, аммо шаҳарнинг ўзи ўққа тутилгани ҳақида эслаб ўтмаган. Қуйида Купянскда зарба оқибатлари акс этган суратлар. 

Россия ракетаси келиб тушган жойда ишлаётган украин қутқарувчилари
EPA / Scanpix / LETA
Viktoriia Yakymenko / Reuters / Scanpix / LETA
Харобалар остидан Ўлкашунослик музейи директори, 55 ёшли Ирина Осадчейнинг жасадини олиб чиққан қутқарувчилар
Viktoriia Yakymenko / Reuters / Scanpix / LETA
Купянск аҳолиси вакили қутқарувчига Ўлкашунослик музейи харобалари остидан топилган нарсаларни узатмоқда
EPA / Scanpix / LETA
Viktoriia Yakymenko / Reuters / Scanpix / LETA

Донбасс шимолидаги украин артиллериячилари 

Muhammed Enes Yildirim / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Украина ҚК жангчилари «Град» баравар ўт очиш реактив тизимини қўлламоқда
Muhammed Enes Yildirim / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Muhammed Enes Yildirim / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Украина ҚК 80-алоҳида десант-штурм бригадаси жангчилари Бахмут атрофидаги позицияда. Украина қўмондонлиги тасдиқлашича, РФ армияси устунлигига ва ёппа ҳужумларга қарамай, Украина ҚК Россия қўшини олдинга юришига ва Бахмутни эгаллашга уринишига тўсқинлик қилмоқда. Володимир Зеленский яна бир бор украинлар шаҳарни ҳимоя қилмоқчи эканини қайд этди. Президент Бахмут РФ қўшинларига Россия учун муҳим бўлган икки шаҳар — Словянск ва Краматорск томон йўл очишини таъкидлади.
Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Muhammed Enes Yildirim / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Мавзуга оид