Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёдаги газ тақсимлаш пунктларида 23 млрд сўмлик талон-торож ҳолатлари аниқланди
4794 тонна суюлтирилган газ асослантирувчи ҳужжатларсиз, талон-торож қилинган.
2023 йилнинг ўтган даври мобайнида Қашқадарё вилоятида жойлашган 15 та газ тақсимлаш пункти ва станциясида ўтказилган ўрганишлар давомида суюлтирилган газни қабул қилиш ва етказишда 22,9 млрд сўмлик (4794 тонна) суюлтирилган газ асослантирувчи ҳужжатларсиз, талон-торож қилингани аниқланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.
Ушбу ҳолатлар юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қўшимча равишда текшириш ишлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ, «Ўзэнергоинспекция», «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбирларида 2023 йил март ойида 510 та ҳолатда 46,2 млн кВт⋅соат электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқлангани ҳақида хабар берилган эди.
Ноқонуний фойдаланиш ҳолатларининг энг кўпи Фарғона, Наманган, Жиззах ва Самарқанд вилоятлари ҳиссасига тўғри келган.
Мавзуга оид
17:36 / 26.05.2026
Газ ва электр энергияси учун олдиндан тўлов қилинганда 2 ой эски тарифлар амал қилади
17:43 / 11.05.2026
Газ тўлдириш шохобчаларида пропан нархи қимматлашди
09:45 / 17.03.2026
Метан заправкалар соат 10:00 дан очилади
10:18 / 15.03.2026