Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда қатор хорижий активларни "вақтинчалик бошқариш" тўғрисидаги фармон имзоланди
Ҳужжат Россиянинг хориждаги активлари мусодара қилинган тақдирда жавоб чораларини назарда тутади ва Германиянинг Uniper энергетика компанияси "Юнипро"даги улушини "Росимущества" вақтинча бошқарувига ўтказади.
Россия президенти Владимир Путин РФнинг хориждаги активлари мусодара қилинган тақдирда юридик ва жисмоний шахсларнинг “дўст бўлмаган” давлатлардаги активларини “вақтинчалик бошқарувга” ўтказишни назарда тутувчи фармонни имзолади. Ҳужжат 25 апрел, сешанба куни эълон қилинди.
Давлат мулкини бошқариш федерал агентлиги ("Росимущество") вақтинча бошқарувчи этиб тайинланди. Ушбу чора қўлланиладиган активларнинг илова қилинган рўйхати Германиянинг Uniper энергетика компаниясига тегишли "Юнипро" ЁАЖ акциялари 83,73 фоизини, Fortum Russia B.V.'га тегишли "Фортум" 69,88 фоизини, шунингдек, Fortum Holding B.V.'га тегишли бўлган "Фортум" акциялари 28,34 фоизини ўз ичига олади.
Ҳужжатда қайд этилганидек, вақтинчалик бошқарувчи ушбу активлар эгасининг ваколатларини амалга оширади, “мол-мулкни тасарруф этиш бундан мустасно”, шунингдек, вақтинча бошқарувдаги мол-мулкни инвентаризация қилади ва унинг сақланишини таъминлайди. Фақат Россия президенти ташқи назоратни тўхтата олади.
Мавзуга оид
09:21 / 23.12.2025
Ишончли бошқарувчилар активларини баҳолаш ҳар чоракда амалга оширилади
19:29 / 22.09.2025
Россия ҳар қандай таҳдидларга жавоб беришга қодир – Путин
15:20 / 22.09.2025
Қрим «ҳокимияти» Украина Форосга зарба берганини маълум қилди
14:35 / 22.09.2025