АҚШ Конгресси давлат қарзини ошириш бўйича қонун лойиҳасини қабул қилди
АҚШ давлат қарзи ҳозирда 31,4 триллион долларни ташкил этади. Вакиллар палатаси томонидан қабул қилинган қонун лойиҳаси чекловни яна 1,5 триллион долларга оширади.
АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси республикачиларнинг давлат қарзи чегарасини янада оширишга қаратилган қонун лойиҳасини қабул қилди. Ҳужжат 26 апрель, чоршанба куни кечқурун камида икки овоз фарқи билан маъқулланди. Қонун лойиҳаси давлат қарзи лимитини яна 1,5 триллион долларга оширишни кўзда тутади, лекин давлат харажатларини сезиларли даражада қисқартириш шарт бўлади. АҚШ ҳукумати қарзининг чегараси ҳозирда 31,4 триллион долларни ташкил этади.
Энди ҳужжат кўриб чиқиш учун Сенатга юборилади. У ерда демократлар кўпчиликни ташкил қилади, шунинг учун қонун лойиҳаси муваффақият қозониш имкониятига эга эмас. АҚШ президенти Жо Байден ҳам керак бўлса вето қўйиши ҳақида огоҳлантирди.
Шу нуқтайи назардан, экспертлар Вакиллар палатасида овоз беришни республикачиларнинг Байденни ўзлари рози бўлмаган харажатларни камайтиришга мажбурлаш учун қилган тактик ҳаракати сифатида баҳоламоқда. Гап Байденнинг кун тартибидаги асосий масалалар, жумладан, иқлимни муҳофаза қилишга сармоя киритиш ҳақида кетяпти.
Вакиллар палатаси спикери Кевин Маккарти Қўшма Штатлардаги дефолт таҳдидидан Байденга босим ўтказиш дастаги сифатида фойдаланяпти. Агар АҚШ маъмуриятининг пули тугамагунча миллий қарз лимити оширилмаса, бу содир бўлади.
Мавзуга оид
14:22
АҚШ: КХДР аскарлари аллақачон Украинага қарши урушда қатнашмоқда
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024
Трамп миллионлаб мигрантларни депортация қилишни режалаштирмоқда — ОАВ
09:15 / 12.11.2024