Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркманистон-Ўзбекистон-Хитой газ қувурининг тўртинчи линияси ишга туширилади
Туркманистон Хитойга газ етказиб бериш ҳажмини 3-4 йил ичида 65 млрд куб метрга етказишни режалаштирмоқда.
Келгуси бир неча йил ичида Туркманистон Хитойга газ етказиб бериш ҳажмини оширишни режалаштирмоқда, деди «Туркменгаз» давлат концерни раиси Ботир Аманов Тошкентда ўтказилаётган Халқаро инвестиция форумида.
Унинг эслатишича, айни пайтда Туркманистон-Ўзбекистон-Қозоғистон-Хитой газ қувури ҳар бирининг узунлиги 1830 км бўлган учта параллель линияни (A, B, C) ўз ичига олади. Йилига 55 млрд куб метр газ қазиб олиш қувватига эга тизим орқали хомашё ички бозор ва Хитойга етказиб берилмоқда.
«Хитойга газ етказиб беришни кўпайтириш учун «Галқиниш» кони ресурс базаси бўлиши керак. Унинг захиралари қўшни «Ёшлар» ва «Гаракёл» конлари билан биргаликда 27,4 трлн куб метрга баҳоланмоқда», деди Аманов.
«Келишувларга кўра, Туркманистондан Хитойгача ётқизиладиган газ қувурининг тўртинчи линияси Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон ҳудуди орқали ўтади. У ишга тушгач, Туркманистон газини Хитойга етказиб бериш ҳажми йилига 65 млрд куб метрга етади», деди у.
Унинг сўзларига кўра, кейинги босқичда Туркманистон-Афғонистон-Покистон-Ҳиндистон (ТАПҲ) газ қувури лойиҳаси 33 млрд куб метр газ етказиб бериш манбаи бўлади. Магистралнинг узунлиги 1840 км дан ортиқ, ўтказиш қуввати 33 млрд куб метрни ташкил қилиши керак.
«Туркменнефтгаз» агентлигининг хабар беришича, Туркманистон яқин 3-4 йил ичида Галқиниш конини ўзлаштиришнинг иккинчи босқичини амалга оширади.
Туркманистоннинг углеводород ресурслари 71 млрд тоннадан ортиқ нефть эквивалентида баҳоланади, шундан 20 млрд тоннадан ортиғи нефть ва 59 трлн куб метрдан ортиғи газ. Бу рақамларга асосан, Туркманистон дунёда захиралар бўйича Россия, Эрон ва Қатардан кейин 4-ўринда туради.
Мавзуга оид
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
23:44 / 13.06.2026
Туркияда қўлга олинган халқаро қидирувдаги икки шахс Ўзбекистонга қайтарилди
12:12 / 09.06.2026
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қисқарди
11:00 / 08.06.2026