Келгуси ҳафта бошида қандай об-ҳаво кутилаётгани маълум қилинди
Синоптиклар 1-3 май кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, 1-2 майда ёғингарчилик кутилмайди. 3 майда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 18-23 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 1 майда кечаси +12...+17 даража, кундузи +29...+34 даража, 2 майда кечаси +12...+17 даража, кундузи +27...+32 даража, 3 майда кечаси +12...+17 даража, кундузи +23...+28 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 18-23 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 1-2 майда кечаси +13...+18 даража, кундузи +30...+35 даража, 3 майда кечаси +13...+18 даража, кундузи +27...+32 даража бўлади.
Тошкент, Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 1 май кечаси +11...+16 даража, кундузи +28...+33 даража, 2-3 майда кечаси +11...+16 даража, кундузи +25...+30 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 1-2 майда кечаси +13...+18 даража, кундузи +32...+37 даража, 3 майда кечаси +13...+18 даража, кундузи +30...+35 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 1 майда кечаси +11...+16 даража, кундузи +28...+33 даража, 2-3 майда кечаси +11...+16 даража, кундузи +26...+31 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +5...+10 даража, кундузи +18...+23 даража бўлади.