Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Севастополдаги йирик ёнғин ва Авдийивкадаги жангчилар. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 430-куни ўтди. Асосий маълумотлар
- Украина президенти Володимир Зеленский Киевдаги матбуот анжумани вақтида скандинавиялик журналистларга уруш йиллаб ва ҳатто ўн йиллаб давом этиши мумкинлигини истисно этмади. У Украинага қирувчи самолётлар берилиши уларнинг ишлаб чиқарувчиси бўлмиш АҚШнинг рухсати кераклиги, аммо бу мамлакат Украинага бундай самолётлар етказиб беришни маъқулламаганини айтди.
- Севастопол портига дронлар ҳужуми туфайли нефт базада ёнғин чиқди.
- РФ мудофаа вазирлиги электрон чақирув қоғозлари бўйича қарор лойиҳасини ишлаб чиқди. У август ойидан кучга кириши кутилмоқда.
- Полша Варшавадаги мактаб биносини РФ элчихонасидан олиб қўйди.
- Уман шаҳрида ракета зарбасидан кейин олиб борилган қутқарув ишлари якунланди. Жами 23 киши ҳалок бўлган, шундан олти нафари болалар.
Кун кадри. Севастопол нефт базасидаги ёнғин
Reuters / Scanpix / LETA
Умандаги уйга зарба оқибатлари
Черкасс областининг Уман шаҳрида, 28 апрелга ўтар кечаси Россия армиясининг ракета зарбасига учраган кўп қаватли уй ҳудудида қидирув-қутқарув ишлари якунланди. Украина ички ишлар вазири Игор Клименконинг маълумотига кўра, зарба оқибатида 9 қаватли уйнинг 109 киши яшаган подъездида квартираларнинг ярми тўлиқ вайрон бўлган, 23 киши ҳалок бўлган, жумладан олти нафар бола — уларнинг уч нафари ўғил болалар (бир ярим, 16 ва 17 ёшларда) ва уч нафари қиз болалар (8, 11 ва 14 ёшларда). Шунингдек харобалар остидан 17 кишини қутқариб олишга муваффақ бўлинган. Яна икки аёл бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.
Roman Pilipey / Getty Images
Carlos Barria / Reuters / Scanpix / LETA
Carlos Barria / Reuters / Scanpix / LETA
Carlos Barria / Reuters / Scanpix / LETA
Carlos Barria / Reuters / Scanpix / LETA
Авдийивка яқинидаги украин ҳарбийлари
Донецк областининг Авдийивка шаҳри урушда сўнгги ойлардаги энг қайноқ нуқталардан бири бўлиб қолмоқда. Россия қўшини Украина қуролли кучлари назоратида қолаётган шаҳарни эгаллаш учун юришни давом эттирмоқда. Украина ҚК бош штаби маълумотига кўра, РФ ҚК Авдийивкага 29 апрел куни ҳам ҳужум уюштирган, аммо бу уриниш муваффақият келтирмаган. РФ мудофаа вазирлиги маълумотларида бу шаҳар учун жанглар охирги бор 27 апрел куни тилга олинганди: ўшанда вазирлик «Херсон областининг Черкесс, Донецк халқ республикасининг Авдийивка ва Серебрянка аҳоли яшаш манзилларида Украинанинг «Жануб» махсус амалиётлар кучлари бўлинмалари, Украина ҚКнинг 110-механизациялашган ва 58-мотопиёдалар бригадалари қўмондонлик-кузатув пунктлари нишонга олингани» ҳақида маълум қилганди.
Libkos / AP / Scanpix / LETA
Libkos / AP / Scanpix / LETA
Libkos / AP / Scanpix / LETA
Донецк области ўққа тутилиши оқибатлари
Сўнгги кунларда Россия томонидан йўлланган ракета зарбаларидан Украинанинг турли регионларидаги бошқа кўплаб аҳоли яшаш манзиллари ҳам жабрланмоқда. Бундай ҳудудлардан бири Донецк областидаги шаҳар типидаги Малотарановка посёлкаси бўлди. Бу посёлка номи урушаётган томонларнинг сводкасида сўнгги бор 2022 йил ёзида кўриниш берганди, ўшанда РФ мудофаа вазирлиги посёлкада HIMARS баравар ўт очиш реактив тизими ва унинг учун снарядлар йўқ қилингани ҳақида хабар берганди. Аммо Украина томони бунга жавобан бу вақтда Малотарановкада америкаликлар тизими бўлмаганини билдирганди. РФ қуролли кучларининг 2023 йил апрел ойи охиридаги навбатдаги зарбаси посёлкадаги бир қанча турар жойларни вайрон қилди.
Sofiia Gatilova / Reuters / Scanpix / LETA
Sofiia Gatilova / Reuters / Scanpix / LETA
Ракета зарбаларидан фронтнинг бошқа томонидаги аҳоли яшаш манзиллари ҳам жабр кўрмоқда. Хусусан, аннексия қилинган «ДХР» раҳбари Денис Пушилин маълум қилишича, украин ҳарбийлари Донецк шаҳрининг марказий районларини ўққа тутган. Шаҳарнинг Россия томонидан тайинланган мэри Алексей Кулемзинга кўра, снарядлардан бири йўналишдаги автобусга келиб урилган, у тўлиқ ёниб кетган, натижада етти киши, жумладан бир бола ҳалок бўлган. Пушилиннинг айтишича, яна тўққиз киши жароҳатланиб, шифохонага ётқизилган. Украина ҚК бу зарбалар юзасидан расман изоҳ бермади. Украин нашрлари илгари сурган версияга кўра, россияликлар Уман ва Украинанинг бошқа шаҳарларига ҳужумлардан эътиборни чалғитиш учун ўз назоратидаги шаҳарни ўзлари ўққа тутишган.
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA