Ўзбекистон | 12:02 / 01.05.2023
19087
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати бироз пасаяди

Бугун Ўзбекистон бўйича қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат кун давомида Фарғона водийсининг айрим туманларида ёмғир ёғиши момақалдироқ бўлиши мумкин. Шимол ва чўл ҳудудларининг айрим жойларида шамол тезлиги 15-18 м/с гача кучаяди. Кундузи ҳаво ҳарорати +28...+33 даражани ташкил этади.

Фото: Kun.uz

"Ўзгидромет" хабарига кўра, иш ҳафтаси давомида Қозоғистон ҳудудларидан Ўзбекистонга нисбатан кучсиз салқин ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда, бунинг ҳисобига ҳарорат бироз пасаяди. Республика бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради, фақат 4 май куни республиканинг шимолий ҳудудлари бўйича бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Сешанба ва чоршанба кунлари шимолда ва чўл ҳудудларда, пайшанба ва жума кунлари эса республика бўйича шамол тезлиги 15-18 м/с гача кучаяди, шимолда ва чўл ҳудудларда 4 ва 5 май кунлари 20-23 м/с гача кучайиши мумкин.

Ҳафта давомида ҳарорат барқарор бўлиши кутилмоқда. Кундузи ҳарорат +25...+30 даража атрофида бўлади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид