Ўзбекистон | 11:22 / 03.05.2023
4914
1 дақиқада ўқилади

Бахтиёр Саидов ва Анналена Бербок ҳамкорликни чуқурлаштириш тўғрисидаги декларацияни имзолади

Берлинга ташриф буюрган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ГФР ТИВ раҳбари Анналена Бербок билан музокаралар  ўтказди.

Фото: Dunyo

«Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок Хоними Олиялари билан учрашишдан мамнунмиз», - деб ёзди Бахтиёр Саидов ўзининг Telegram-каналида. 

Олий даражадаги музокаралар арафасида Ўзбекистон – Германия кун тартибидаги кенг кўламли масалалар муҳокама қилинди. 

Охирги 6 йилда савдо айланмаси ҳажми ҳамда қўшма корхоналар сони 2 баробар, тўғридан тўғри хорижий инвестициялар эса 10 баробар ошди. 

«Биз Ўзбекистон ва Германия ҳукуматлари ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни чуқурлаштириш тўғрисидаги Декларацияни ҳам имзоладик», деди Бахтиёр Саидов.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид