Полша бош вазири ўринбосари: Европанинг ярми яна Россия билан ишлашни хоҳлаяпти
Петр Глинскийнинг сўзларига кўра, ҳукмрон “Қонун ва адолат” партиясининг рақиблари Украинадаги урушни тугатиш ва Россия Федерацияси билан бизнесга қайтиш ҳақида “ўйлаётган” манфаатдор гуруҳларнинг позициясини ифодалайди.
Полшанинг ҳукмрон “Қонун ва адолат” (PiS) партияси сиёсий рақиблари “фақат Украинадаги урушни имкон қадар тезроқ тугатиш ва Россиянинг мижози бўлиш ҳамда у билан бизнес юритиш ҳақида ўйлаётган манфаат гуруҳлар позициясини ифодалайди”. Бу фикрни Полша бош вазири ўринбосари Петр Глинский 2 май, сешанба куни чоп этилган Полшанинг Kurier Lubelski интернет-нашрига берган интервюсида билдирди.
"Бизнинг сиёсий рақобатчиларимизнинг бошқа йўли йўқ. Улар шундай. Уларнинг сиёсий иттифоқлари шундай, электорати шундай", - дея таъкидлади у.
Глинскийнинг сўзларига кўра, "Европанинг ярми Россия билан бизнес алоқалари тикланишини кутмоқда", Европа Кенгашининг собиқ раҳбари ва Полша собиқ бош вазири Доналд Туск эса "аниқ бу немис-рус лойиҳаси ("Шимолий оқим" газ қувури)ни қутқариш учун ватанга қайтди".
Россиянинг Украинага бостириб кириши ҳақида гапирар экан, Глинский шундай деди: "Биз украиналикни йўқ қилиш мақсади бўлган тажовузкор билан иш олиб бормоқдамиз ва мен Полша давлати ва миллатига шубҳа қилмайман".
2023 йил кузида Полшада парламент сайловлари бўлиб ўтади. Амалдаги бош вазир Ярослав Качинскийнинг ҳукмрон консерватив партияси асосий рақобатчиси Доналд Тускнинг либерал-консерватив “Фуқаролик платформаси” партияси бўлиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
21:00 / 12.11.2024
Россияда мигрантлар учун уй-жой ижараси қоидалари кучайтирилади
18:09 / 12.11.2024
Полша Бош штаби бошлиғи Россия билан урушга тайёргарлик кўришга чақирди
16:07 / 12.11.2024
Greenpeace: НАТО ҳарбий жиҳатдан Россиядан сезиларли даражада устундир
14:14 / 12.11.2024