Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Франция Украинага янги ёрдам пакети устида ишламоқда
Франция Украинага янги ёрдам пакети устида ишламоқда, дея маълум қилди ташқи ишлар вазири Катрин Колонна Radio France’га берган интервьюсида. Франция ташқи ишлар вазири тафсилотларни очиқламади.
Бундан ташқари, Колонна Россия ҳукумати «параллел ҳақиқатда қамалиб қолганини» таъкидлади. Париж «бу руҳий изоляцияни кучайтиришдан манфаатдор эмас», деб қўшимча қилди Франция ташқи ишлар вазири.
Шу билан бирга, у Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведевнинг Кремл Украина Россия президенти қароргоҳига дронлар ёрдамида ҳужум қилгани ҳақида баёнот берганидан сўнг Украина президентини «жисмонан йўқ қилишга» чақирганидан хавотир билдирди.
«Медведев яна қўпол баёнотлар бергани, кескин гаплар гапиргани ачинарли. Яна бир бор таъкидлаш керакки, бу кескинлик Россиядан келяпти, у яна шубҳасиз қўрқитишга, асос нарсаларни оқлаб берадиган баҳоналар топишга ҳаракат қилмоқда», деди Колонна.
Мавзуга оид
21:37 / 16.07.2026
Сергей Корецкий Украинанинг янги бош вазири этиб тайинланди
20:14 / 16.07.2026
Зеленский яна мудофаа вазирини алмаштирмоқда. Бу намойишларга сабаб бўлди
09:06 / 16.07.2026
Федоров Украина мудофаа вазири лавозимини тарк этди
08:58 / 16.07.2026