Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонга Австрия ишбилармон доира вакиллари бизнес миссияси ташкил этилади
Ўзбекистон элчиси Абат Файзуллаев Австрия Федерал иқтисодиёт палатаси вице-президенти Филипп Гади билан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Учрашувда Ўзбекистон ва Австрия ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Австрия ҳукуматлараро комиссиясининг 8-йиғилиши доирасида бизнес-форум ташкил қилиш ҳамда Ўзбекистонга Австрия ишбилармон доира вакилларининг бизнес миссиясини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.
Федерал иқтисодиёт палатаси вице-президенти Филипп Гади сўнгги йилларда Австрия ишбилармон доира вакилларининг Ўзбекистонда фаолият юритишга қизиқиши ортиб бораётганини таъкидлади. У шунингдек, 2022 йил июнь ойида Тошкент шаҳрида «Ўзбекистон – порлаётган юлдуз: Буюк ипак йўлидаги янги имкониятлар» шиори остида ўтказилган Austria Connect Central Asia конференцияси якунларини юқори баҳолади.
Филипп Гадининг айтишича, сўнгги йилларда Австриянинг туризм соҳасида фаолият юритувчи компаниялари Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилишга катта эътибор қаратмоқда.
Томонлар жорий йил 1-3 март кунлари Австрия бизнес миссиясининг Ўзбекистонга сафари юқори самара кўрсатганлигини қайд этишди. Мазкур бизнес миссия доирасида Австрия делегациясининг «Амирсой», «Белдерсой» ва «Чимён» туристик зоналарига ташрифлари амалга оширилиб, В2В форматидаги учрашувларда ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари белгилаб олинган эди.
Учрашув сўнггида томонлар 2023 йил IV чорагида Ўзбекистонга Австриянинг йирик ишбилармонларидан иборат делегациянинг бизнес миссиясини ташкил этилиши бўйича келишувга эришди.
Мавзуга оид
10:15 / 29.06.2026
Австриянинг иккинчи йирик шаҳри коммунистларга овоз берди
08:51 / 04.06.2026
Германия фуқаролигини олган чет элликлар сони рекорд даражага етди
19:52 / 03.06.2026
Саида Мирзиёева Австрия федерал канцлери билан учрашди
22:50 / 01.06.2026