FT: ЕИ биринчи марта Хитойни Россияга ёрдам бергани учун жазоламоқчи
Брюссел биринчи марта санкциялар рўйхатига Хитой фирмаларини киритди, аммо улар ҳали Европа Иттифоқининг барча мамлакатлари томонидан тасдиқланиши керак, деб ёзади FT.
Еврокомиссия илк бор санкциялар рўйхатига Хитойдан Россияга ҳарбий мақсадларда фойдаланиш мумкин бўлган ускуналар етказиб берувчи 7 та компанияни киритди. Бу ҳақда 8 май, душанба куни Financial Times хабар берди. Унга кўра, рўйхат яқин кунларда ЕИга аъзо давлатлар томонидан кўриб чиқилади. Ушбу фирмаларнинг баъзилари аллақачон АҚШ санкцияларига дучор бўлган, бироқ Европа Иттифоқи Пекин билан қарама-қаршиликдан қочиб, ХХРнинг Москвага тўғридан тўғри қурол-яроғ сотилгани ҳақида ҳеч қандай далил йўқлигига рози бўлди, деб ёзади газета.
«Украинага қарши тажовузкор урушни қўллаб-қувватлаш мақсадида Россия ҳарбий-саноат мажмуаси томонидан қўлланилиши учун электрон компонентларнинг асосий ролини ҳисобга олган ҳолда, учинчи мамлакатлардаги айрим субъектларни ҳам санкциялар рўйхатига киритиш мақсадга мувофиқдир. Бу савдо чекловларини четлаб ўтиш, Россия ҳарбий-саноат комплекси учун электрон компонентларни ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш ва етказиб бериш билан шуғулланадиган Россиянинг алоҳида корхоналарига ҳам тааллуқли», - дея Брюсселнинг жазо чоралари бўйича таклифидан иқтибос келтиради FT.
Санкциялар рўйхати кучга кириши учун Европа Иттифоқининг 27 та давлати уни бир овоздан маъқуллаши керак. Бундан ташқари, Еврокомиссия Россияга учувчисиз учиш аппаратларини ишлаб чиқариш ва етказиб бериш билан шуғулланувчи баъзи Эрон компанияларига нисбатан санкциялар жорий этишни таклиф қилмоқда, деб ёзади газета. Шу билан бирга, Брюссел нефтнинг ноқонуний экспорти бўйича, ўз чиқиш портини ҳеч қандай сабабсиз яширган нефть танкерларининг Европа Иттифоқи портларига киришини тақиқлашни таклиф этмоқда.
Мавзуга оид
21:00 / 12.11.2024
Россияда мигрантлар учун уй-жой ижараси қоидалари кучайтирилади
18:44 / 12.11.2024
Хитойда автомобил одамлар устига бостириб бориши оқибатида 35 киши ҳалок бўлди
18:09 / 12.11.2024
Полша Бош штаби бошлиғи Россия билан урушга тайёргарлик кўришга чақирди
16:07 / 12.11.2024