Мисрнинг гепатитга қарши дорилари иккинчи партияси Ўзбекистонга етиб келди
Жорий йилнинг 6 май куни Миср ҳукумати томонидан Ўзбекистон шифохоналарида фойдаланиш учун инсонпарварлик ёрдами сифатида ажратилган, дунёда кенг тарқалган касалликлардан бири – С гепатитига қарши дори воситасининг иккинчи партияси Тошкент халқаро аэропортида кутиб олинди, деб хабар бермоқда “Дунё”.
Мазкур акцияни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги, мамлакатнинг Қоҳирадаги элчихонаси ва Uzbekistan Airways авиакомпанияси ташкил этган.
Умумий қиймати 62 минг АҚШ долларини ташкил этган 7,7 мингдан ортиқ дори воситалари Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Вирусология илмий-текшириш институти томонидан беморларга тақсимланади.
Миср соғлиқни сақлаш вазирлиги билан 2023-2024 йиллар давомида умумий қиймати 4,8 миллион долларлик жами 800 минг дона (40 тоннага яқин) С гепатитига қарши дори воситаларини бепул етказиб бериш бўйича келишувларга эришилган.
Мавзуга оид
13:38 / 08.11.2024
Миср Тошкент вилоятида кўчмас мулк соҳасига инвестиция киритмоқчи
10:53 / 07.11.2024
Миср Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида сув таъминоти тизимини модернизация қилиши мумкин
12:32 / 06.11.2024
Миср Навоийдаги мис конида бурғилаш ишларини бошлади
10:00 / 31.10.2024