Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Малайзия қиш туризми ва тадбиркорлик туризмини биргаликда ривожлантиради
Куала-Лумпур шаҳридаги элчихонада Ўзбекистон ва Малайзия туристик операторлари ўртасида В2В форматидаги учрашувлар бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Йилига 2 миллион нафаргача сайёҳга хизмат кўрсатиши мумкин бўлган янги «Буюк ипак йўли» халқаро сайёҳлик маркази ва Самарқанд халқаро аэропортининг имкониятлари ҳақида ҳам атрофлича сўз юритилди. Уни хорижий авиакомпаниялар учун транспорт ва сайёҳлик марказига айлантириш ва ушбу тарихий шаҳарга зиёратчилар сонини сезиларли даражада кўпайтириш мақсадида «Очиқ осмон» режими жорий этилгани қайд этилди.
Сўнгги йилларда виза режими соддалаштирилиши натижасида 93та хорижий давлатлар, жумладан Малайзия фуқаролари учун республикага визасиз кириш тартиби амал қилаётгани, яна 56 та давлат фуқаролари учун электрон кириш визаларини бериш тизими ва 47 та давлат учун беш кунлик транзит визасиз кириш тартиби жорий қилингани таъкидлаб ўтилди.
Ўтказилган музокаралар натижасида Малайзия томони билан Ўзбекистоннинг сайёҳлик йўналишларини оммалаштириш ва «Самарқанд – Янги Ўзбекистоннинг сайёҳлик дарвозаси» янги брендини, жумладан, маданий туризм, зиёрат туризми, этнотуризм, қиш туризми, «Умра+» ва тадбиркорлик туризми (MICE) турпакетларини биргаликда ишлаб чиқишга келишиб олинди.
Мавзуга оид
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
12:05 / 30.06.2026
“Улар тирик, 2030 йилда озод этилиши кутиляпти” — ТИВ Малайзияда ўлимга ҳукм қилинган уч ўзбекистонлик ҳақида
12:58 / 27.06.2026
Малайзияга саёҳатга борган уч ўзбекистонлик "айбсиз айбдор" бўлиб ўлимга ҳукм қилинганди — собиқ ДХХ ходими
17:59 / 24.06.2026