Эрдўған сайлов арафасида давлат хизматчилари маошини 45 фоизга оширди
Туркияда тўрт кундан кейин президентлик сайловлари бўлиб ўтади.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған 9 май куни, президентлик сайловларига беш кун қолганида давлат хизматчилари маоши оширилиши ҳақида эълон қилди.
«Биз [давлат хизматчиларининг] маошларини, жумладан, ижтимоий таъминот улушини 45 фоизга оширмоқдамиз. Шу тариқа, биз давлат хизматчилари учун энг кам иш ҳақини 15 минг лирага (тахминан 770 доллар) оширмоқдамиз», — дея Эрдўғаннинг сўзларини келтирган унинг матбуот хизмати.
Ҳукумат 2023-2024 йилларда 700 мингга яқин давлат хизматчисининг маошини оширишни мақсад қилган. Бундан ташқари, Anadolu нашри ёзишича, ҳукумат қўшимча иш ҳақи, тунги ишчиларнинг маоши ва фахрийларнинг нафақасини ҳам оширишни режалаштирган.
- Эрдўған Туркияни 20 йилдан буён бошқариб келмоқда —аввалига бош вазир сифатида (2003 йилдан), кейин эса президент сифатида (2014 йилдан буён).
- 14 май куни мамлакатда президентлик сайловлари ўтказилади. Сўровларга кўра, Эрдўған ютқазиши ҳам мумкин. Амалдаги президентнинг асосий рақиби мухолифатчиларнинг 74 ёшли номзоди, Туркия парламенти депутати ва Жумҳурият Халқ партияси етакчиси Камол Қиличдорўғли ҳисобланади. Сўровлар кўрсатишича, уларнинг иккиси ҳам биринчи турда 40 фоиздан ортиқ овозга эга бўлади.
Мавзуга оид
16:43 / 06.11.2024
Эрдўған туркийзабон давлатларни умумий алифбога ўтишга чақирди
18:09 / 05.11.2024
Туркия Қирғизистоннинг ташқи қарзидан кечди
09:50 / 04.11.2024
Туркия ТИВ раҳбари: Украина яхлитлиги тинчликнинг шартидир
10:30 / 02.11.2024