Жаҳон | 12:28 / 10.05.2023
15553
1 дақиқада ўқилади

ISW: Россия Украина қарши ҳужумини тўхтата олишини кўрсатмоқчи

АҚШ Урушни ўрганиш институти (ISW) янги бюллетенига кўра, Россия ўзининг УҚК потенциал қарши ҳужумини тўхтатишга қодирлигини кўрсатиш учун Украинага қарши деярли ҳар куни ракета зарбаларини уюштиришга уринаётган бўлиши мумкин. 

Фото: Maria Senovilla / EPA / Scanpix / LETA

Бироқ, Россия зарбалари самарадорлигининг пасайиши Киевнинг ҳаракатларини сезиларли даражада чеклаб қўймайди, дея таъкидлайди таҳлилчилар. 

Уларга кўра, Россия армияси ракета зарбаларини давом эттирмоқда, бироқ бу Украинанинг муҳим инфратузилмасини ўққа тутиш давридагидан кичикроқ миқёсда содир бўлмоқда. 

ISW мутахассисларининг таъкидлашича, бу хатти-ҳаракатлар Россия кучлари зарбаларнинг ҳақиқий самарадорлигидан кўра мунтазам ракета зарбаларини давом эттиришга кўпроқ эътибор қаратганлигини кўрсатиши мумкин.

Мавзуга оид