Пригожин «аҳмоқ чол» деганда кимни назарда тутганини айтди
У бир неча вариантларни келтирди, улар орасида Путин йўқ.
«Вагнер» хусусий ҳарбий компанияси раҳбари Евгений Пригожин 9 май куни эълон қилинган видеода «аҳмоққа айланиши мумкин бўлган бахтиёр чол» деганда кимни назарда тутганини айтди. Бу ҳақдаги саволни унга Россиянинг RTVI ташвиқот канали берди.
Пригожин «аҳмоқ чол» сифатида учта вариантни таклиф қилди.
1. Россия Мудофаа вазирининг собиқ ўринбосари, генерал-полковник Михаил Мизинцев, «у бизга снарядлар бергани учун ишдан бўшатилди ва энди у бизга снаряд бера олмайди». Май ойи бошида Мизинцев «Вагнер» қўмондони ўринбосари этиб тайинланган эди.
2. Валерий Герасимов, Россия армияси Бош штаби бошлиғи, «бизга снарядларни бериши керак, аммо биз етарлича снарядларни олмаяпмиз, атиги 10 фоизини оляпмиз».
3. «Дом 2» телешоусининг собиқ иштирокчиси Наталя Хим. «У ижтимоий тармоқларда бизга снаряд солинган қутиларни таклиф қилган».
Бундан ташқари, «Вагнер» раҳбари, ўзининг ёлланма аскарлари ҳали ҳам «етарли миқдорда» снарядлар билан таъминланмаганини, ўзига қарши «ахборот хуружи» ўтказилаётганини ва Наталя Хим фронтга бир неча қути снаряд олиб келганини айтди.
Аввалроқ, Пригожин Meduza нашрининг «аҳмоқ чол» ҳақидаги саволига жавоб бермаган ва буни «душман нашри»га маълумот бермаслиги билан изоҳлаган эди.
9 май куни Пригожин 30 дақиқалик видеони ижтимоий тармоқларга жойлади. Унда ўқ-дори танқислиги, Россия мунтазам армиясининг қўрқоқлигидан шикоят қилди. Шунингдек, агар фронт парчаланиб кетса, «украиналиклар Ростовга кириб келишини» айтди.
Бундан ташқари, Пригожин ўз нутқида «ҳаммаси яхши деб ўйлаётган бахтиёр чол» ҳақида ҳам гапирди. «Агар тасодифан бу чол бутунлай аҳмоқ экани аён бўлса, урушда қандай ғалаба қозониш мумкин?», деган эди Пригожин сирли тарзда.
Мавзуга оид
21:00 / 12.11.2024
Россияда мигрантлар учун уй-жой ижараси қоидалари кучайтирилади
18:09 / 12.11.2024
Полша Бош штаби бошлиғи Россия билан урушга тайёргарлик кўришга чақирди
16:07 / 12.11.2024
Greenpeace: НАТО ҳарбий жиҳатдан Россиядан сезиларли даражада устундир
14:14 / 12.11.2024