Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Миср Африка бозорига Ўзбекистон чарм-пойабзал маҳсулотлари экспортини йўлга қўяди
Ўзбекистоннинг Қоҳирадаги элчихонаси томонидан жорий йил 8 май куни “Ўзчармсаноат” уюшмаси раиси Фахриддин Бобоев ва Миср саноатлари уюшмаси Чарм саноати палатаси директори Ала Немр ўртасида онлайн музокара ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё”.
Музокара давомида чарм-пойабзал маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича қўшма лойиҳаларни Ўзбекистонда амалга ошириш жуда даромадли экани айтилди. Ушбу тайёр маҳсулотларга бўлган талаб нафақат республикада, балки қўшни давлатларда ҳам эҳтиёж юқорилиги таъкидланди.
Миср томони 18-20 октябрь кунлари мамлакатда бўлиб ўтадиган UzCharmExpo халқаро чарм, пойабзал ва мўйна кўргазма-ярмаркасида иштирок этишга таклиф этилди. Шу ўринда, “Ўзчармсаноат” уюшмаси Миср делегациясини соҳада яратилган барча имкониятлар билан таништириш, чарм-пойабзал маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи фабрикаларга зиёратларни ташкил этишга тайёрлигини билдирди.
Миср томони, ўз навбатида, “Ўзчармсаноат” уюшмаси раҳбарияти ҳамда уюшмага аъзо йирик компаниялар вакилларини Қоҳирага ташриф буюришга таклиф қилди ва Африка бозорларига Ўзбекистон чарм-пойабзал маҳсулотлари экспортини йўлга қўйиш бўйича лойиҳаларни муҳокама этишга тайёрлигини билдирди.
Мавзуга оид
09:41 / 23.05.2026
Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга кўпроқ бормоқда?
22:30 / 16.04.2026
Саудия, БАА, Миср. Эрон урушига уч хил ёндашув
10:43 / 19.03.2026
Мисрнинг юзга яқин дори воситаси Ўзбекистонда маҳаллийлаштирилади
11:40 / 06.03.2026