ЖССТ маймун чечаги туфайли жорий этилган фавқулодда ҳолат тартибини бекор қилди
2023 йил май ойига келиб, 111 та мамлакатда 87 мингта маймун чечаги инфекцияси ва ундан 140 та ўлим ҳолати қайд этилган.
Маймун чечаги эпидемияси сабабли 2022 йил августида жорий этилган фавқулодда ҳолат тартиби бекор этилди. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) раҳбари Тедрос Гебрейесус эълон қилди.
«Фавқулодда вазиятлар қўмитаси менга халқаро аҳамиятга молик соғлиқни сақлаш бўйича фавқулодда ҳолат тугатилганини эълон қилишни тавсия этди. Мен бу тавсияга рози бўлдим. Маймун чечаги энди глобал фавқулодда ҳолат эмас», деди Гебрейесус.
ЖССТ маълумотларига кўра, 2023 йил май ойига келиб, 111 та мамлакатда 87 мингта маймун чечаги инфекцияси ва ундан 140 та ўлим ҳолати қайд этилган. ЖССТ 2022 йил июль ойида маймун чечаги эпидемиясини соғлиқни сақлаш учун фавқулодда ҳолат деб эълон қилган эди.
Гебрейесус сўзларига кўра, сўнгги 3 ой ичида инфекция юқтирганлар сони олдинги 90 кунга нисбатан 90 фоизга камайган.
Маймун чечаги — ҳайвонлар ва одамларнинг юқумли касаллиги бўлиб, иситма, умумий интоксикация ва экзантема (тошмалар) пайдо бўлиши билан тавсифланади. Уни келтириб чиқарадиган патоген генетик жиҳатдан табиий (инсон) чечагига яқин.
ЖССТ маймун чечагидан ўлим даражасини 3-6 фоизга баҳолади.
Мавзуга оид
15:16 / 28.12.2024
ЖССТ раҳбари Исроил зарбаси вақтида Яман аэропортида бўлган
18:07 / 22.12.2024
FT: АҚШ Трамп президентлигининг биринчи кунида ЖССТдан чиқишини эълон қилиши мумкин
13:42 / 02.12.2024
Дунёда 800 миллиондан ортиқ одам диабетдан азоб чекади — тадқиқот
16:51 / 25.11.2024