Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистонда катта қурол-яроғ захираси топилди, ушланганлар орасида ўзбекистонликлар ҳам бор
Саккиз кишидан иборат жиноий гуруҳ катта миқдордаги талончиликда гумонланмоқда.
Қирғизистон милицияси катта миқдордаги қурол-яроғ ва ўқ-дориларни топди. Талончиликда гумон қилинган саккиз киши қўлга олинди. Улар орасида ўзбекистонликлар ҳам бор. Бу ҳақда Kaktus.media нашри ёзди.
12 май куни ички ишлар ходимлари Қора-Сув туманида зирҳли жип автомобилига ўқ узиш ва валюта айирбошлаш шохобчасидан 10 миллионлаб қирғиз сўмини ўмаришда гумонланаётган уюшган жиноий гуруҳ аъзоларини қўлга олган.






Милиция саккиз кишини тергов изоляторига жойлаштирган. Ушланганлар орасида Ўзбекистоннинг уч нафар фуқароси борлиги, улардан бири, 1993 йилда туғилган А.Т. давлатлараро қидирувга берилгани айтилмоқда.
Шунингдек, ҳибсга олинганлар орасида муқаддам судланганлар ва халқаро террористик ташкилотга алоқадор шахслар, шу жумладан Сурияда жанг қилганлар ҳам бор.
Гумонланувчиларнинг уйларини тинтув қилиш чоғида катта ҳажмдаги қурол-яроғ ва ўқ-дорилар, жумладан, ўнлаб пулемётлар, гранаталар, тўппончалар, снайпер милтиқлари ва бошқалар топилган.
Мавзуга оид
18:20 / 23.06.2026
Қирғизистон ва Ўзбекистон қишлоқларини алмашди
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
23:44 / 13.06.2026
Туркияда қўлга олинган халқаро қидирувдаги икки шахс Ўзбекистонга қайтарилди
20:00 / 09.06.2026