Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
G7 ва ЕИ Россиядан газ импорти тикланиши бўйича эмбаргони муҳокама қиляпти
G7 ва Европа Иттифоқи Москва аввалроқ етказиб беришни тўхтатган йўналишлар бўйлаб Россиядан газ импортини қайта тиклашга эмбарго қўйишни муҳокама қилмоқда, деб ёзади Financial Times.
“Еттилик гуруҳи”га (G7) аъзо давлатлар ва Европа Иттифоқи ўн биринчи санкциялар пакети доирасида Москва аввалроқ етказиб беришни тўхтатиб қўйган йўналишлар бўйича Россиядан газ импортини қайта тиклашга нисбатан эмбарго жорий этишни муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда 14 май, якшанба куни музокараларда иштирок этган расмийларга таяниб, Financial Times (FT) хабар берди.
Қарор 19 май куни Хиросимада бўлиб ўтадиган "Катта еттилик" саммити якунида тасдиқланиши керак.
Агар маъқулланса, бу чора ўтган йили Россия етказиб беришни тўхтатган Полша ва Германия каби мамлакатларга қувурлар орқали Россия гази экспортини қайта тиклашнинг олдини олади, дейди FT.
Ғарб Россия энергия ташувчиларни сотишдан тушган даромадни кўпайтирмаслигини таъминламоқчи, гап Россиянинг Украинага кенг кўламли бостириб киришидан 15 ой ўтгач, Москвага иқтисодий босимни кучайтириш ҳақида кетяпти.
Нашр суҳбатдошига кўра, “ҳамкорлар келажакда ўз фикрини ўзгартирмаслигига ишонч ҳосил қилиш” учун қадам ташлаш керак.
Европа Иттифоқи дипломатларидан бирининг айтишича, бу таклиф Брюсселдан статус-кво қандай ўзгаришини аниқлаш учун қўшимча тушунтиришларни талаб қилади. "Унинг қандай ишлаши аниқ бўлиши керак", деди манба.
Мавзуга оид
09:00 / 10.05.2026
Бекор бўлган пешлавҳа “солиғи”, anti-SLAPP зарурати ва ССВда истеъфолар — ҳафта дайжести
22:31 / 05.05.2026
Март ойида 2,7 млрд куб газ қазиб олинди. Бу ўтган йилнинг мос давридагидан 30 фоизга кам
19:41 / 03.05.2026
Ўзбекистонда жорий йилда 4,3 млрд кВт соат электр ва 2,8 млрд метр куб газни тежаш мақсад қилинди
11:12 / 21.04.2026