Жаҳон | 14:40 / 15.05.2023
9715
2 дақиқада ўқилади

Киев: Украина қуролли кучлари Бахмут яқинида олдинга силжишда давом этмоқда

Якшанба куни Украина қуролли кучлари Бахмут чеккасининг шимоли ва жанубида душманнинг 10 дан ортиқ позициясини эгаллаб олди ва Ивановский яқинидаги ўрмоннинг муҳим қисмини тозалади, деб хабар берди Мудофаа вазири ўринбосари Анна Маляр Telegram-каналида. 

Фото: landforcesofukraine

Малярнинг сўзларига кўра, Бахмутнинг ўзи ҳам “жуда қайноқ” нуқта бўлиб қолмоқда.

“Душман у ерга бор кучини тўплаб, йўлидаги ҳамма нарсани вайрон қилиб олға интилмоқда. Кескин жанглар давом этмоқда”, деди у.

Россия Мудофаа вазирлиги Россия қўшинларининг Бахмут шимолидаги позицияларидан чекинганини тан олди. Бундан идора расмий вакили Игор Конашенковнинг брифингидаги маълумотлар дарак беради. 

Россия қўшинлари "Юг" гуруҳининг Малолилиновское йўналишидаги бўлинмалари "Берховское сув омборининг қулай шароитларини ҳисобга олган ҳолда" чизиқни эгаллаб олдилар, деди Конашенков ҳамда буни "мудофаа барқарорлигини ошириш мақсади билан" тушунтирди. 

Аввалроқ, "Вагнер" хусусий ҳарбий компанияси (ХҲК) асосчиси Евгений Пригожин, россиялик ҳарбий блогерлар ва Украина Қуролли кучлари Украина армиясининг ҳудудда муваффақиятга эришгани ҳақида хабар берган эди.

ISW урушни ўрганиш бўйича Америка институтининг сўнгги ҳисоботига кўра, Украина Қуролли кучлари муваффақияти Украинанинг кутилаётган қарши ҳужуми фонида Россия ахборот майдонида ваҳимани кучайтирди. 

Мавзуга оид