Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мисрдан Ўзбекистонга гепатитга қарши дориларнинг учинчи партияси олиб келинди
Uzbekistan Airways авиакомпанияси Миср ҳукумати томонидан мамлакат шифохоналарида фойдаланиш учун инсонпарварлик ёрдами сифатида ажратилган, дунёда кенг тарқалган касалликлардан бири – С гепатитига қарши дори воситаси учинчи партиясини Шарм аш-Шайхдан Тошкентга бепул етказиб берди, деб хабар бермоқда “Дунё”.
Мазкур акцияни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги, мамлакатнинг Қоҳирадаги элчихонаси ва Uzbekistan Airways авиакомпанияси ташкил этган бўлиб, ушбу юкнинг олиб келиниши Ўзбекистон ва Миср ўртасида соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорликни янада жадаллаштириш, вирусологияда ўзаро қўллаб-қувватлашни ташкил этиш доирасида аввал эришилган келишувларнинг амалий натижасидир.
Умумий қиймати 34 930 АҚШ долларини ташкил этган 17 мингдан ортиқ дори воситалари Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Вирусология илмий-текшириш институти томонидан беморларга тақсимланади.
Миср соғлиқни сақлаш вазирлиги билан 2023-2024 йиллар давомида умумий қиймати 4,8 миллион долларлик жами 800 минг дона (40 тоннага яқин) С гепатитига қарши дори воситаларини республикага бепул етказиб бериш бўйича келишувларга эришилган.
Мавзуга оид
21:30 / 24.04.2026
Оҳангаронда 19 хил сифати кафолатланмаган дорилар муомалага киритилишининг олди олинди
22:30 / 16.04.2026
Саудия, БАА, Миср. Эрон урушига уч хил ёндашув
22:14 / 11.04.2026
Қашқадарё ва Андижонда кучли таъсир қилувчи дори воситалари сотиб келган шахслар ушланди
08:31 / 07.04.2026