Таиланддаги сайловларда демократик мухолифат етакчилик қилмоқда
Дастлабки натижаларга кўра, мухолифатдаги “Олдинга ҳаракат” ва “Таиландликлар учун” партиялари ҳарбийлар томонидан қўллаб-қувватланган партияларни катта фарқ билан мағлуб этмоқда.
Таиландда 14 май, якшанба куни бўлиб ўтган парламент сайловларида демократия тарафдори бўлган икки мухолифат партияси – “Олдинга ҳаракат” ва “Таиландликлар учун” катта фарқ билан етакчилик қилмоқда.
Дастлабки натижаларга кўра, овоз беришда Пита Лимчароенрат бошчилигидаги “Олдинга ҳаракат” ғолиб бўлди. Овозларнинг 99 фоизи санаб чиқилгач, 2014 йилда ташкил этилган партия Таиланд парламенти қуйи палатаси бўлмиш 500 ўринли Вакиллар палатасида 151 ўринни қўлга киритди. Кейинги ўринда “Таиландликлар учун” партияси, унинг аъзоси собиқ ҳукумат раҳбари Таксин Чинаватнинг қизи - Пхетхонгтхан Чинават, у парламентдаги 141 ўринга даъвогарлик қилиши мумкин.
Икки мухолиф партиядан кейин учинчи ўринда қироллик Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари Анутин Чарнвиракул аъзоси бўлган "Бҳумчайтай" партияси жойлашган. Дастлабки маълумотларга кўра, у парламентда 71 ўринга эга бўлади.
Айни пайтда, Таиланд ҳарбийлари билан алоқадор бўлган икки асосий партия ўз позицияларини бой берди. Бош вазир ўринбосари Правит Вонгсуван билан "Халқ давлат кучи" ва амалдаги ҳукумат раҳбари Прают Чан-Очей билан "Таиланд бирлашган миллати" жами атиги 76 депутатлик ўринларига эга бўляпти.
Мавзуга оид
23:19 / 01.10.2024
Таиландда 40 га яқин ўқувчи ва ўқитувчиларни олиб кетаётган автобус ёниб кетди. Камида 20 киши ҳалок бўлгани айтилмоқда
21:12 / 29.09.2024
Таиланд ҳукумати иқтисодиётни рағбатлантириш учун фуқароларга 300 доллардан тарқатишни бошлади
01:00 / 29.09.2024
Таиландда фермер девор қулаши хавфи сабаб 100 дан ортиқ тимсоҳини ўлдиришга мажбур бўлди
13:20 / 27.09.2024