Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пригожин "ВДВ"нинг Бахмутдаги манёврини душмандан қочиш деб атади
"Вагнер" ХҲК раҳбари Евгений Пригожиннинг айтишича, унинг жангчилари Бахмутда “яна 260 метр” илгарилаб кетган.
Унинг сўзларига кўра, “душман қаттиқ қаршилик кўрсатмоқда, ҳар бир уй, ҳар бир кириш жойи, ҳар бир квадрат метр учун жанглар давом этмоқда” – гарчи Украина Қуролли кучлари шаҳарнинг бор-йўғи “бир-икки фоиз ҳудудини” эгаллаган бўлса ҳам.
Пригожиннинг сўзларига кўра, Россия Мудофаа вазирлигининг “душман учун қулай чизиқ”ни эгаллаб олган ҳаво-десант қўшинлари ("ВДВ") бўлинмаларининг нотўғри қарорлари туфайли Украина позицияларини ўраб олишнинг иложи йўқ.
“Барча ҳарбий дарсликларга ёзиб қўйиладиган ушбу янги стратегик манёвр “душмандан бир зумда, қатъий қочиш” деб номланади”, — деди Пригожин Telegram’даги аудиомурожаатида ғазаб билан.
"Вагнер" ХҲК асосчиси Евгений Пригожин Бахмутдаги қийин вазият ва Украинанинг кутилаётган қарши ҳужуми ҳақидаги хабарлар фонида Кремл ва Россия Мудофаа вазирлигини фаол танқид қилмоқда.
Аввалроқ, Пригожин ўз айбловларида "ҳаммаси яхши деб ўйлаётган", аммо "аҳмоқ" бўлиб чиқиши мумкин бўлган "бахтли чол" ҳақида айтиб ўтганди. У айнан кимни назарда тутганини очиқламаган.
Мавзуга оид
22:12 / 25.09.2024
FT: Евгений Пригожин пулларни яширин равишда ғарб банклари орқали ўтказган
15:22 / 25.06.2024
Пригожиннинг «адолат марши»га бир йил. «Вагнер» ва воқеа қаҳрамонлари тақдири қандай кечди?
14:50 / 24.06.2024
Бир йил олдин Пригожин исёни Кремлни ва бутун мамлакатни шокка солганди. Москвага юриш ҳақида нималарни эслаш муҳим?
10:15 / 24.06.2024