Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
NYT: АҚШ украиналик учувчиларни F-16 самолётларида ўқитишни тақиқлади
Бир неча кун олдин Британия ва Нидерландия Украина учун қирувчи самолётлар сотиб олиш бўйича коалиция тузган эди. Қўшма Штатлар ҳозирча F-16 қирувчи самолётларини реэкспорт қилишга ва Украинадан учувчиларни ушбу техникадан фойдаланишга ўргатишга рухсат бермаяпти.
АҚШ расмийлари украиналик учувчиларга Европада Американинг Lockheed Martin ҳарбий-саноат корпорацияси томонидан ишлаб чиқарилган F-16 қирувчи самолётларидан фойдаланиш учун ўқитилишига рухсат бермаяпти, деб хабар берди The New York Times (NYT) 18 май, пайшанба куни ўз исмини ошкор этмаган юқори лавозимли украиналик амалдорга таяниб.
Унинг сўзларига кўра, Вашингтон рухсатисиз Европа давлатлари Украина ҳарбийларини фақат техник атамалар билан таништириши ва синов парвозларисиз тактик дарслар ўтказиши мумкин, Оқ уй эса Украинани бошқа қуроллар билан таъминлашга эътибор қаратишни афзал кўряпти. Шу билан бирга, NYT суҳбатдоши АҚШ охир-оқибат бошқа мамлакатларга F-16 самолётларини Украинага топширишга рухсат беришини истисно қилмади.
АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти матбуот котибининг газетага айтишича, Вашингтон ҳали ҳам ўз қирувчи самолётларини Киевга беришни истамаяпти, чунки бу жуда қиммат ва кўп вақт талаб этади, аммо кейинчалик Европадаги иттифоқчиларга F-16'ни Украинага қайта экспорт қилиш учун лицензиялар тақдим этиши мумкин. Politico нашрининг ёзишича, АҚШ Мудофаа вазирлиги қирувчиларни Киевга топширишга қарши эмас, аммо якуний қарор ҳали қабул қилинмаган.
16 май куни Буюк Британия ва Нидерландия ҳукумат раҳбарлари Киев ҳарбий ёрдам сифатида сўраган замонавий қирувчи самолётларни харид қилиш бўйича халқаро коалиция тузилганини эълон қилди. F-16 самолётларини етказиб бериш фақат АҚШнинг розилиги билан амалга ошиши мумкин.
Мавзуга оид
22:16 / 18.06.2026
АҚШ вице-президенти Ҳўрмуз бўғози блокадаси очилганини эълон қилди
21:12 / 18.06.2026
Нефть нархи АҚШ ва Эрон уруши бошланганидан бери энг паст даражага тушди
13:35 / 18.06.2026
АҚШ-Эрон президентлари ўзаро англашув меморандумини имзолади
10:00 / 18.06.2026