Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қурилиш билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорларга субсидия берилиши кутиляпти
Ҳукуматнинг “2023 йилда аҳоли бандлигига кўмаклашиш бўйича давлат дастурини тасдиқлаш ҳамда тадбиркорлик фаолиятини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Қарор лойиҳаси билан маҳаллаларда янги иш ўринларини яратиш, аҳоли бандлигига кўмаклашиш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш шунингдек, ишсизликни камайтириш ва норасмий бандликни қисқартириш бўйича қўшимча имкониятлар жорий этилмоқда.
2022 йил 1 ноябрдан бошлаб томорқа ер участкаларида банд бўлмаган аҳолини кооперация ва касаначилик асосида иш билан банд қилган тадбиркорлик субъектларига камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш жамғармасидан:
- парранда (товуқ, бедана, ўрдак, ғоз, курка), паррандани сақлаш учун катак, озуқа еми ҳамда дори воситаларини;
- узум кўчати ва ток сўрисини;
- асалари оиласи, асалари уяси учун қути ҳамда озуқа емини;
- қуён, қуён катаги ва озуқа емни;
- балиқ чавоқлари, сунъий ҳовуз ва озуқа емни харид қилиш учун субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланади.
2023 йил 1 январдан бошлаб мураккаб бўлмаган умумий қурилиш ва қурилиш-таъмирлаш ишлари (бетон қуйиш, бўёқчилик, сувоқчилик ишлари, ғишт ва кафель териш, перфорация, дурадгорлик, чилангарлик ва бошқа умумий қурилиш ишлари)ни бажариш фаолияти билан шуғулланаётган ҳамда камида уч нафар ходимни ёллаган якка тартибдаги тадбиркорга меҳнат қуроллари ҳамда шахсий ҳимоя ва гигиена воситаларини сотиб олиш учун субсидиялар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш назарда тутилган.
Мавзуга оид
16:15 / 22.06.2026
“Қуёшли хонадон” доирасида фуқароларга пул тўланмаяпти. Расмий идоралар сукутда
13:31 / 13.06.2026
Қуёш панеллари эгаларига субсидия тўлаш кечикмоқда
19:19 / 11.06.2026
Қорақалпоғистонда сохта ҳисоботлар ортидан юзлаб миллион сўмлик субсидиялар олинган
17:38 / 12.05.2026