Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида газ таъминоти тизимидаги икки мансабдор қамоққа олинди
Улар автомобилларга газ қуйиш шохобчасида белгиланган меъёрдан ортиқ компрессор жиҳозлари ўрнатилгани учун жарима расмийлаштирмаслик эвазига 8 минг доллар пора олгани айтилмоқда.
Фото: Давлат хавфсизлик хизмати
«Ҳудудгаз Тошкент» газ таминоти филиалининг «Ўртачирчиқтумангаз» газ таъминоти бўлимининг етакчи муҳандиси М.О. 8 минг доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
У бу пулни маҳаллий МЧЖга қарашли автомобилларга газ қуйиш шохобчасида белгиланган меъёрдан ортиқ компрессор жиҳозлари ўрнатилгани учун жарима расмийлаштирмаслик эвазига олгани айтилмоқда.
ДХХ хабарига кўра, тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида, муҳандис ушбу пул маблағини «Ҳудудгаз Тошкент» газ таминоти филиалининг етакчи муҳандиси Б.М. кўрсатмасига асосан олгани аниқланган ва ушбу шахс ҳам ушланган.
Ҳозирда икки мансабдорга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.
Тезкор тадбирни Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармаси ходимлари ҳамкорликда ўтказган.
Мавзуга оид
07:51 / 02.04.2026
Тошкент вилоятида адвокат 10 минг доллар билан ушланди
16:45 / 16.03.2026
Хизмат бурчини бажараётиб вафот этган бекободлик ходимга ҳам уй бериладими?
18:53 / 11.03.2026
Бекободда 11-синф ўқувчиси ўлдирилди: гумонланувчилар қўшни мактаб ўқувчилари
11:22 / 07.03.2026