Украина Олий судининг собиқ раҳбари порахўрлик иши бўйича ҳибсга олинди
3 миллион доллар пора олаётган пайтда ушланган Всеволод Князев 107 миллион гривна гаров пули киритиш имконияти билан икки ойга ҳибсга олинган.
Украина Олий аксилкоррупция суди порахўрликда гумон қилинаётган Олий суд собиқ раиси Всеволод Князевни ҳибсга олди, деб хабар бермоқда Коррупцияга қарши ихтисослаштирилган прокуратура 18 май, пайшанба куни кечқурун.
Коррупцияга қарши ихтисослаштирилган прокуратура маълумотларига кўра, Князев икки ойга – 2023 йилнинг 14 июлига қадар – 107 миллион гривнадан (2,7 миллион евро) ортиқ миқдорда маблағни гаров сифатида киритиш имконияти билан ҳибсга олинган. Гумонланувчи суд залида қамоққа олингани айтилади.
Украинанинг "Обозревател" интернет-нашрига кўра, аввалроқ Коррупцияга қарши кураш миллий бюроси ва Коррупцияга қарши ихтисослаштирилган прокуратура Князевга нисбатан 150 миллион гривна миқдоридаги маблағни гаров сифатида киритиш имкон билан ҳибсга олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини танлаш учун ариза топширган.
Князевнинг ҳимояси 22 май куни эҳтиёт чораси ҳақидаги қарор устидан шикоят қилмоқчи, деди адвокат Владимир Клочков "Страна" газетасига.
Князев 15 май куни қарийб 3 миллион доллар миқдорида пора олмоқчи бўлган вақтида ушланди, деб хабар бермоқда Украина ОАВ. ZN.ua хабарига кўра, Князев олигарх Константин Жеваго фойдасига суд қарорини ҳимоя қилган одамлардан пул олган. Нашрнинг қайд этишича, Олий суд раҳбарининг ҳибсга олиниши фонида яна 18 нафар судяга нисбатан тинтув ўтказилган.
Мавзуга оид
21:13 / 12.11.2024
Суджаликлар яна бир бор ўз яқинлари эвакуацияси учун гуманитар йўлак сўради
20:43 / 12.11.2024
НАТО бош котиби Украинадаги можаро «траекториясини» ўзгартиришга чақирди
14:56 / 12.11.2024
Макрон ва Стармер Трамп ғалабасидан кейин ҳам Украинани қўллашда «собит» бўлишга ваъда беришди
11:51 / 12.11.2024