Жаҳон | 10:38 / 22.05.2023
11423
2 дақиқада ўқилади

АҚШ Америка қуроллари билан Қримга зарба берилишига қарши эмас

АҚШ ҳукумати Қримни Украина ҳудуди деб билади, шунинг учун Киевнинг Америка қуроллари билан яриморолга ҳужум қилишига қарши эмас, деди Қўшма Штатлар президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан CNN телеканалида.

Фото: Ulf Mauder/dpa/picture alliance

Украина президенти Володимир Зеленский Россия Украинага қарши урушда мағлубиятга учрашига ва ўз мамлакатидан ҳеч қандай ҳудудни тортиб ололмаслигига ишонч билдирмоқда. 

"Россия нима қилса ҳам, унинг тажовузкорлиги мағлуб бўлади. У на Қримни, на давлатимизнинг бошқа қисмини ўғирлай олмайди. Бу сизлар билан бизнинг уйимиз", - деди Зеленский 18 май куни Қрим татарлари депортациясининг 79 йиллигига бағишланган қрим-татар мажлиси вакиллари билан учрашувда.

Давлат раҳбари бугун Украинада 79 йил муқаддам геноцид жинояти содир этилган Қрим-татар халқи депортацияси қурбонлари хотирасини ҳурмат қилишини таъкидлади. "Юз минглаб одамлар бегона юртга ҳайдаб юборилди. Бутун бир халқ ўз уйидан маҳрум бўлди ва Қримда бу ҳақда гапирган ҳамма нарсани йўқ қилишга ҳаракат қилишди", - деди Володимир Зеленский.

Украина президентининг сўзларига кўра, 18 май нафақат мотам куни, балки Қрим-татар халқининг ҳуқуқларини тиклаш ва ўз уйига қайтиш мақсадида бирлашиш кунидир. 

“Биз умумий тарихимизга бутун халқимиз учун уйга ишончли йўл очадиган ва бутун юртимиз озодлигининг таянчи бўладиган умумий ғалабамиз кунини қўшиш учун ҳамма нарсани қиламиз”, — деди Володимир Зеленский.

Мавзуга оид