Боррел: F-16'да украиналик учувчиларни тайёрлаш бошланди
Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррел Украина яқин орада F-16 қирувчи самолётларини олишига умид билдирди.
Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари кенгашининг Брюсселдаги йиғилиши олдидан у Киевга замонавий қирувчи самолётлар етказиб бериш бўйича коалиция тузиш қарорини олқишлади ва украиналик учувчиларни тайёрлаш бошланганини айтди, деб ёзади «Укринформ» ўз мухбирига таяниб.
АҚШ президенти Жо Байден 19 май куни Япониянинг Хирошима шаҳрида бўлиб ўтган G7 етакчилари саммитида Вашингтон украиналик учувчиларни АҚШда ишлаб чиқарилган F-16 қирувчи самолётларида ўқитиш режаларини қўллаб-қувватлаши ҳақида маълум қилди.
CNN ва AFP таъкидлашича, учувчилар ўқитилаётган вақтда Украина самолётни қачон қабул қилиши, шунингдек, уни ким ва қанча қирувчи билан таъминлаши ҳақида қарорлар қабул қилинади.
Расмий маълумотларга кўра, АҚШнинг «қирувчилар коалицияси»ни қўллаб-қувватлагани ҳозирча хабар қилинмаган. Бироқ Украина президенти Володимир Зеленский «АҚШ ва Жо Байденнинг тарихий қарорини» олқишлашини Twitter'да ёзди.
Вашингтоннинг коалицияни қўллаб-қувватлаш қарори ҳақидаги маълумотни Британия бош вазири Риши Сунак ҳам тасдиқлади.
https://www.dw.com/ru/borrel-obucenie-ukrainskih-pilotov-uze-nacalos/a-65692888
Мавзуга оид
09:22
Украиналик фаоллар яна Навалнаянинг нутқини тўхтатишга уринди
07:56
Пентагон Украинага ёрдам учун қолган пул миқдорини эълон қилди
21:13 / 12.11.2024
Суджаликлар яна бир бор ўз яқинлари эвакуацияси учун гуманитар йўлак сўради
20:43 / 12.11.2024