Жаҳон | 09:13 / 22.05.2023
3612
1 дақиқада ўқилади

Грециядаги парламент сайловларида ҳукмрон партия ғалаба қозонди

Греция Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, ҳукмрон консерватив “Янги демократия” партияси 40,8 фоиз овоз олган.

Кириакос Мицотакис Фото: Ayhan Mehmet/AA/picture alliance

Грецияда бўлиб ўтган парламент сайловларида ҳукмрон консерватив “Янги демократия” (ND) партияси йирик ғалабага эришди. 22 май, душанбага ўтар кечаси мамлакат Ички ишлар вазирлиги хабар қилганидек, Грециянинг амалдаги бош вазири Кириакос Мицотакиснинг партиясини сайловчиларнинг 40,8 фоизи қўллаб-қувватлади.

Бироқ, бу ND ҳукуматни мустақил равишда шакллантириши учун етарли эмас. Аввалроқ Мицотакис бошқа партиялар билан коалиция тузиш ниятида эмаслигини маълум қилганди. Агар у ўз фикридан қайтмаса, июн охири ёки июл ойининг бошида такрорий сайловлар ўтказилади.

Грецияда бўлиб ўтган парламент сайловларида овоз беришнинг дастлабки натижаларига кўра, иккинчи ўринда 20,1 фоиз овоз билан мухолифатнинг асосий уюшмаси – собиқ бош вазир Алексис Ципраснинг Радикал сўл кучлар коалицияси турибди.

Умумгрек социалистик ҳаракати (PASOK) 20,1 фоиз овоз (сайловда учинчи ўрин) тўплади.

https://www.dw.com/ru/v-grecii-pravasaa-partia-pobedila-na-parlamentskih-vyborah/a-65693205

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид