Самарқанд вилоятининг бир нечта туманида гиёҳванд модда сотаётган ва сақлаб келаётган шахслар ушланди
Самарқанд вилоятида 2023 йил 1 майдан “Қорадори 2023” профилактик-тезкор тадбирининг 1-босқичи ўтказилиши бошланган. Тадбирлар 30 июнгача давом эттирилади.
Самарқанд вилоятида ўтказилган профилактик-тезкор тадбирлар доирасида Қўшработ туманида гиёҳвандлик моддаси етиштирган, Ургутда ушбу моддани сотаётган, Оқдарёда эса уни сақлаб келаётган шахслар қўлга олинган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Қўшработ тумани. ИИБ ЖҚБ ҳамда ДХХ ходимлари томонидан олинган тезкор маълумотга асосан 2023 йилнинг 1 май куни Қўшработ тумани Қўрғон маҳалласида яшовчи 42 ёшли фуқаро ўзининг яшаш ҳовлисида 464 туп “каннабис” гиёҳвандлик ўсимлигини етиштириб келаётгани аниқланиб, холислар иштирокида ҳужжатлаштириб олинган.
Самарқанд тумани. Жорий йил 4 май куни Самарқанд вилоят ИИБ ТҚХ ЖҚБ Уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўлими ҳамда ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида Самарқанд тумани Равонак маҳалласида тадбирга жалб қилинган шахсга 4 млн сўм пул эвазига оғирлиги 20 гр “Опий” гиёҳвандлик моддасини сотаётган 47 ёшли фуқаро қўлга олинган.
Ургут тумани. Самарқанд вилояти ИИБ ТҚХ ЖҚБ Гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бўлими ҳамда вилоят Божхона бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида Ургут тумани Тегана қишлоғида яшовчи 25 ёшли фуқаро тадбир иштирокчисига 9 минг доллар эвазига 0,5 кг опий сотаётган вақтида қўлга олинган.
Оқдарё тумани. 2023 йил 14 май куни Оқдарё тумани ИИБ ТҚХ ходимлари томонидан Лойиш шаҳарчасида “Дамас” тўхтатилиб кўздан кечирилганда, унинг салонида 5 дона гугурт қутисига жойланган 29 гр бўлган марихуана гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланган. Текширувларда бу моддалар 28 ёшли аёл кишига тегишли экани аниқланган.
Ички ишлар ходимлари томонидан тезкор тадбир давом эттирилиб, аёл марихуанани туманнинг “Олчинтепа” МФЙда яшовчи 46 ёшли аёлдан олганини билдирган. Аёлнинг яшаш уйида яна 525 гр гиёҳвандлик ўсимлиги борлиги аниқланиб, холислар иштирокида ҳужжатлаштириб олинган.
Қайд этилишича, ҳозирда юқоридаги барча ҳолатлар бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
09:18 / 17.11.2024
Болалар омбудсмани Самарқандда жинсий зўравонлик қурбони бўлган қиз билан учрашди
23:25 / 09.11.2024
Самарқандда Қуролли кучлар хизматчиси, солиқчи, Миллий гвардия ва кадастр ходимлари пора билан ушланди
15:06 / 01.11.2024
Самарқанд вилоятида иситиш мавсуми 1 ноябрдан бошланди
10:59 / 25.10.2024