Украина технологик компанияси Ўзбекистон бозорига киришни режалаштирмоқда
Ўзбекистоннинг Киевдаги элчихонасида Украинанинг Uklon технологик компанияси таъсисчиси Дмитрий Дубровский билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё”.
Учрашув давомида компаниянинг ўзбекистонлик ҳамкорлари билан алоқаларини янада ривожлантиришга қаратилган кенг кўламли масалалар муҳокама қилинди.
Uklon – ride-hailing соҳасидаги Украинанинг энг йирик компанияларидан бири бўлиб, унинг хизматларидан Украина аҳолиси фаол фойдаланади. Uklon Forbes журналига кўра 30 та энг яхши стартаплардан бири. Бугунги кунда Uklon Украинадаги ride-hailing хизматининг учдан бир қисмини назорат қилиб, Uber ва Bolt каби йирик халқаро компаниялар билан муваффақиятли рақобатлашади.
Мулоқот чоғида Ўзбекистондаги қулай инвестицион муҳит, технологик ўсиш учун кенг имкониятларни яратилганлиги ҳамда қулай шаҳар муҳитини шакллантириш учун катта салоҳият мавжудлигига алоҳида эътибор қаратилди.
Компания вакиллари Украинадаги мавжуд вазият ва у билан боғлиқ бизнес учун қийинчиликларга қарамай, юқори салоҳиятга эга қатор мамлакатларга миллионлаб доллар сармоя киритиб, ўз фаолиятини кенгайтиришга қарор қилган.
“Биз бир нечта бозорларни таҳлил қилдик ва бир қатор омилларни ҳисобга олдик. Булар – иқтисодиёт, рақобат, маданиятни тушуниш ва, албатта, стратегик салоҳият. Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлардан илҳомландик, шу боис биз бу давлатда бизнес ва иш ўринларига сармоя киритишга қарор қилдик”, деди Uklon технологик компанияси вакиллари.
Учрашув якунида савдо-иқтисодий соҳадаги Ўзбекистон-Украина ҳамкорлигини янада кенгайтириш ва Uklon компаниясини Ўзбекистон бозорига киришини таъминлаш мақсадида мулоқотни давом эттириш бўйича келишувга эришилди.
Мавзуга оид
09:22
Украиналик фаоллар яна Навалнаянинг нутқини тўхтатишга уринди
07:56
Пентагон Украинага ёрдам учун қолган пул миқдорини эълон қилди
21:13 / 12.11.2024
Суджаликлар яна бир бор ўз яқинлари эвакуацияси учун гуманитар йўлак сўради
20:43 / 12.11.2024