Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистоннинг тўққиз ҳудудида сел хавфи эълон қилинди
Фото: Kun.uz
Жорий йилнинг 24-26 май кунлари кутилаётган ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг тоғли ҳудудларида ва Қирғизистон, Тожикистон республикалари билан чегарадош ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Бу ҳақда «Ўзгидромет» бош директори Шерзодхўжа Ҳабибуллаев Facebook’даги саҳифасида хабар берди.
Қуйида сел хавфи кутилаётган ҳудудлар рўйхати келтирилади:
Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида;
Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музробот туманларида;
Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой, Иштихон туманларида;
Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманларида;
Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;
Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;
Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;
Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;
Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонобод шаҳрида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
«Тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқароларни, дам олувчиларни ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз», дейилади хабарда.
Мавзуга оид
13:00 / 02.03.2026
Ҳафта давомида ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмоқда
09:42 / 28.02.2026
2–6 март: тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин хавфи эълон қилинди
12:04 / 27.02.2026
Ҳафта охирида ҳарорат кўтарилиши кутилмоқда
10:16 / 26.02.2026