Белгород областидаги жанглар излари ва Бахмут атрофидаги танкчилар. Уруш суратлари
Украинадаги урушнинг 454-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Россия мудофаа вазирлиги 22 май куни Белгород области ҳудудига бостириб кирган «диверсантлар» «қуршаб олингани ва яксон этилгани» ҳақида хабар қилди. Губернатор Вячеслав Гладков ҳужум оқибатида тинч аҳоли вакилларидан 12 киши яралангани ва бир киши ҳалок бўлганини айтди. Шунингдек, бир кекса ёшли аёл эвакуация вақтида жон берган. 23 май куни кечқурун област ҳудудида аксилтеррор операция режими бекор қилинди. Тергов қўмитаси олти модда бўйича жиноий иш очган.
- Володимир Зеленский Донбассдаги фронт чизиғига — Вуҳледар-Марйинка мудофаа чизиғига келди. Президент ҳарбий хизматчиларни Украина ҚК ҲДК денгиз пиёдалари куни билан табриклаган ва мукофотлаган.
- Давлат думаси «загранпаспорт»лар олиб қўйилиши тўғрисидаги қонунга тузатишлар киритди. Унга кўра,
- Россия Федерациясида муддатли ҳарбий хизматга чақирилувчилар чақирув эълон қилинганидан кейин 5 кун ичида хорижга чиқиш паспортларини миграция бўлимларига сақлаш учун топширишлари керак. Агар улар буни қилмаса, ҳужжат ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
Куннинг асосий суратлари. Белгород областида жанглар излари
22 май куни Белгород областининг Украина билан чегарадан олти километр масофада жойлашган Грайворон шаҳридаги назорат-ўтказиш пункти ўққа тутилди. Шу куни кейинроқ чегарадаги Козинка қишлоғини ҳам ўққа тутишди.
Россия нашрлари зарбалар украин танклари томонидан берилганини ёзишди, губернатор Вячеслав Гладков Грайворон шаҳар округи ҳудудига «Украина қуролли кучларининг диверсия-разведка гуруҳи киргани» ҳақида хабар қилди. Кўп ўтмай ҳужум учун жавобгарликни «Россияга озодлик» легиони ва «Россия кўнгиллилар корпуси» ўз зиммаларига олишди.
Володимир Зеленскийнинг офисидагилар Украина бу ҳужумга «тўғридан тўғри алоқадор эмаслиги»ни маълум қилишди. Украина мудофаа вазирлиги Бош разведка бошқармасидагилар амалиёт иштирокчиларини «Россиянинг мухолиф кайфиятдаги ва Путин режимига қарши қуролли кураш олиб боришга тайёр бўлган фуқаролари» деб атади.
22 май куни Белгород областида аксилтеррор операция режими эълон қилинди — бу режим роппа-роса бир кун ўтиб, РФ мудофаа вазирлиги регионга кириб келган диверсантлар «қуршаб олингани ва йўқ қилингани» ҳақида эълон қилганидан кейин бекор қилинди.
Вячеслав Гладков берган маълумотларга кўра, ҳужум оқибатида тинч аҳоли вакилларидан 12 киши яраланган, бир аёл автобусда «эвакуация тадбирлари вақтида» жон берган. Кейинроқ у яна бир қурбон ҳақида хабар қилди.
Россия ва Украина президентлари урушнинг 454-кунида
Бахмут атрофидаги украин танкчилари ва миномётчилари
Украина фронтининг турли ҳудудларидан суратлар
Мавзуга оид
00:35
«Европадаги исталган нишонни йўқ қила олади» – Путин «Орешник» яратувчилари билан учрашди
22:08 / 23.11.2024
Путин Курск областини қайтариш муддатини белгилади — Зеленский
17:55 / 23.11.2024
WSJ: Украина ўзининг баллистик ракетасини яратиш устида иш олиб бормоқда
13:12 / 23.11.2024