Ҳиндистон йўталга қарши сиропларни мажбурий текширувдан ўтказишни жорий қилди
Аввалроқ, бундай сироплардан Гамбия, Ўзбекистон ва Индонезияда ўнлаб болалар ўлими юз берган эди.
Ҳиндистон давлат лабораториялари экспорт қилинадиган йўталга қарши сиропларни мажбурий текширувдан ўтказади. Олдинроқ бундай сироплардан Гамбия, Ўзбекистон ва Индонезияда ўнлаб болалар ўлими юз берган эди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
«1 июндан бошлаб, йўталга қарши ҳар қандай сироп экспорт қилинишидан олдин давлат лабораториясида текширувдан ўтказилиб, зарарли моддалардан холи экани тўғрисида сертификат олиши талаб этилади», деб ёзди нашр Ҳиндистон ҳукумати хабарига таяниб.
Хабарда синов ўтказиладиган 7 та давлат лабораторияси, шунингдек, миллий аккредитация органи томонидан сертификатланган бошқа давлат лабораториялари санаб ўтилган.
Ҳиндистоннинг 41 миллиард долларлик фармацевтика саноати дунёдаги энг йирикларидан бири ҳисобланади. Бироқ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Ҳиндистоннинг учта компанияси томонидан ишлаб чиқарилган йўталга қарши сиропларда заҳарли моддаларни топгач, унинг обрўсига путур етган эди. Ушбу компаниялардан иккитаси ишлаб чиқарган сироплар 2022 йилда Гамбияда 70 нафар ва Ўзбекистонда камида 20 нафар боланинг ўлими билан боғлиқ.
Аввалроқ, Ҳиндистонда Maiden Pharmaceuticals томонидан ишлаб чиқарилган, Гамбияда болалар ўлими билан боғлиқ бўлган йўтал сиропларидан намуналар текширувдан ўтказилганда, зарарли моддалар топилмаган эди.
Бироқ, Ўзбекистонда болалар ўлими билан боғлиқ бўлган Marion Biotech томонидан ишлаб чиқарилган сиропларда заҳарли моддалар топилди. Ҳозирда ушбу компания фаолияти тўхтатилган, унинг бир неча мансабдорлари ҳибсга олинган.
Тавсия этамиз
Бойлар давраси: дунё миллиардерлари Трамп инаугурациясида йиғилди
Жаҳон | 22:19 / 21.01.2025
Қўли кесилган 2 ойлик чақалоқ: унинг яқинлари шифокорлардан норози
Жамият | 14:20 / 21.01.2025
100 долларлик банкнотанинг эскисидан воз кечиляптими?
Иқтисодиёт | 11:05 / 21.01.2025
АПЛдаги илк ўзбек. Ҳусановнинг трансфери ҳақида асосий гаплар
Спорт | 09:16 / 21.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳар икки томон ҳам ён бериши керак — АҚШнинг янги давлат котиби Украинадаги сулҳ ҳақида
Жаҳон | 15:12
-
Ўлим учун “навбат кутиш” – дунёдаги энг баланд чўққига чиқиш машаққатлари ҳақида
Жаҳон | 15:06
-
Тўқимачилик саноатида қайта ишлаш занжири ривожлантирилади
Ўзбекистон | 15:04
-
Зеленский: Украинага камида 200 минг нафар тинчликпарвар керак
Жаҳон | 14:28
Мавзуга оид
20:04 / 18.01.2025
Ҳиндистон соҳилларидан 500 дан ортиқ ўлик тошбақалар топилди
15:05 / 18.01.2025
Ўзбекистонда Ҳиндистон билан ҳамкорликда транспорт воситалари ишлаб чиқарилади
11:40 / 18.01.2025
Ўзбекистон Ҳиндистоннинг йирик конгломерати билан ҳамкорлик қилади
10:20 / 18.01.2025