Ўзбекистон | 13:26 / 24.05.2023
14198
1 дақиқада ўқилади
«Кўксарой»да Сингапур президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Сингапур президенти Ҳалима Яқуб давлат ташрифи билан мамлакатда бўлиб турибди.
Бугун, 24 май куни «Кўксарой» қароргоҳида Сингапур раҳбарини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.
Қароргоҳ олдидаги майдонда фахрий қоровул саф тортди. Президент Шавкат Мирзиёев олий мартабали меҳмонни самимий қарши олиб, шоҳсупага таклиф қилди.
Ҳарбий оркестр икки давлат мадҳияларини ижро этди. Президентлар фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутладилар.
Биргаликда суратга тушишдан сўнг олий даражадаги музокаралар бошланди.
Мавзуга оид
17:38 / 25.12.2024
Мирзиёев МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди
15:59 / 25.12.2024
Шавкат Мирзиёев Озарбойжон самолёти ҳалокати юзасидан ҳамдардлик билдирди
00:30 / 25.12.2024
Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербургга борди
20:19 / 24.12.2024