Жаҳон | 11:04 / 24.05.2023
10285
1 дақиқада ўқилади

Украинанинг кундалик ҳисоботида биринчи марта Бахмутдаги жанглар ҳақида маълумот берилмади

Украина Қуролли кучлари Бош штабининг 23 майдаги кечки ҳисоботида 2022 йил декабридан бери биринчи марта Бахмутдаги жанглар ҳақида маълумот берилмади. Бу ҳақда Америка урушни ўрганиш институти - ISW таҳлилчилари хабар қилди. 

Фото: AP

Уларнинг таъкидлашича, бу «Вагнер гуруҳи» кучларининг шаҳарга чуқур кириб бориши билан боғлиқ бўлиши мумкин. 

Институт шунингдек, Украина расмийлари 23 май куни Украина Қуролли кучларининг шаҳар чеккасида давом этаётган чекланган қарши ҳужумлари фонида Бахмут йўналишидаги жанглар суръати пасайганини эълон қилганини эслатиб ўтади. 

Бундан олдин Украина мудофаа вазири ўринбосари Анна Маляр қўшинлар Бахмутнинг ярмини қуршовга олганини айтганди

«Душман Бахмутни ўраб ололмади ва улар шаҳар атрофидаги ҳукмрон баландликларнинг бир қисмини йўқотдилар. Яъни, қўшинларимизнинг қанотлар бўйлаб шаҳар атрофида олдинга силжиши ҳали ҳам давом этаётгани душманнинг Бахмутда қолишини жуда қийинлаштиради», - деб ёзган Маляр.

Унинг сўзларига кўра, шаҳарнинг ярим ҳалқага ўраб олингани Украина Қуролли кучларига «душманни йўқ қилиш имкониятини» беради. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид