Ўзбекистон | 09:45 / 25.05.2023
9092
2 дақиқада ўқилади

26 май куни кутилаётган об-ҳаво маълум қилинди

Республика Гидрометеорология маркази Ўзбекистон бўйича 26 май, жума куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Фото: Kun.uz

Тошкент шаҳри. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +14...+16 даража, кундузи +28...+30 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +14...+19 даража, кундузи +30...+35 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +12...+17 даража, кундузи +30...+35 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +12...+17 даража, кундузи +28...+33 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +15...+20 даража, кундузи +30...+35 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +12...+17 даража, кундузи +25...+30 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Айрим жойларда дўл ёғиши мумкин.  Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +8...+13 даража, кундузи +15...+20 даража бўлади.

Мавзуга оид