Танзила Норбоева Сингапур президенти билан учрашди
Сенат раиси Танзила Норбоева Ўзбекистонга ташриф буюрган Сингапур президенти Ҳалима Ёқуб билан учрашди.
Суҳбат давомида Ўзбекистон ва Сингапур ўзаро муносабатларини ривожлантиришда парламентлараро алоқаларнинг конструктив аҳамиятига эътибор қаратилди.
"Албатта, парламентларимиз ўртасидаги ҳамкорлик гуруҳлари фаолиятига янги импульс бериш зарур.
Сингапур ва Ўзбекистоннинг турли йўналишларда, жумладан, савдо-иқтисодий, инновация, фан ва таълим соҳаларида ҳамкорликни кучайтириш борасида якдил бўлдик.
Ҳалима Ёқуб хоним билан таълимнинг деярли барча даражаларида ўзаро амалий мулоқот қилиш борасида фикрлашдик. Хусусан, давлат хизматчиларининг касбий ва бошқарув салоҳиятини оширишда Сингапурнинг илғор тажрибасини ўрганиш ниҳоятда муҳим", дея маълум қилди Сенат раиси.
Қайд этилишича, мулоқот давомида Ҳалима Ёқуб Ўзбекистоннинг бой маънавий меросидан яхши хабардорлигини билдириб, ўзбек халқи маданияти ва санъатига оид кўргазмалар ва арт-лойиҳалар нафақат Европа давлатларида, балки Осиё мамлакатларида, хусусан Сингапурда ҳам намойиш қилиниши кераклигини таъкидлаган.
Мавзуга оид
23:49 / 20.12.2024
Ўзбекистоннинг миграция сиёсатини ишлаб чиқишда Халқаро меҳнат ташкилоти ҳам иштирок этади
17:20 / 18.12.2024
Келгуси йилда таълим ва фан соҳасига 86,3 трлн сўм йўналтирилади — Танзила Норбоева
17:03 / 25.11.2024
Ўзбекистонда «Зўравонликка қарши 16 кун фаоллик» тадбирларига старт берилди
16:12 / 22.11.2024