Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Аёл судьялар сонини ошириш мақсадида хотин-қизларга қўшимча квоталар ажратилди
Аёл судьялар сонини ошириш мақсадида 2023/2024 ўқув йилида хотин-қизларга қўшимча 12 та квота ажратилди.
Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курсига 2023/2024 ўқув йили учун фуқаролик, жиноят, иқтисодий ва маъмурий ҳуқуқ ихтисосликлари бўйича қабул эълон қилинган.
Таҳсиллар давлат гранти асосида амалга оширилиб, тингловчилар ойлик стипендия билан таъминланади.
Ўқув жараёнлари Судьялар олий мактаби биносида олиб борилади, аёл тингловчиларга ўзлари истиқомат қилувчи ҳудуддаги судларда амалиёт ўташ имконияти тақдим этилади (амалиёт ўташ жами ўқиш даврининг қарийб ярмини ташкил қилади).
Ҳужжатлар 2023 йилнинг 5 июнига қадар қабул қилинади.
Ўзбекистонда гендер тенгликка эришиш стратегиясининг мақсадли кўрсаткичларига кўра, судьялар орасида хотин-қизлар улушини 2025 йилда 20 фоизга, 2030 йилда 30 фоизга етказиш назарда тутилган.
Айни пайтда Ўзбекистонда судьялар орасидаги хотин-қизларнинг улуши 14 фоизга етди (бу кўрсаткич Қозоғистонда 51 фоиз, Россияда 66 фоиз, Словенияда 70 фоиз, Португалияда 75 фоиз).
Мавзуга оид
07:36 / 07.05.2026
Қонун талабларини бузган икки нафар судья ишдан бўшатилди
18:59 / 06.03.2026
Эҳтиёжманд оилалардаги аёллар учун давлат гранти квотаси 2 баробар оширилади
17:38 / 12.02.2026
Судья ва унинг оила аъзолари мол-мулкини декларация қилиш йўлга қўйилиши мумкин
13:46 / 23.09.2025