Мирзиёев Эрдўғанни президент сайловидаги ғалаба билан табриклади
Дастлабки натижаларга кўра, амалдаги президент 52 фоиздан ортиқ овоз билан устун келмоқда.

Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 28 май куни телефон орқали мулоқотда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғанни бугун бўлиб ўтган президентлик сайловида эришган ишончли, тарихий ғалабаси билан самимий қутлади.
«Сайловнинг иккинчи турида сайловчилар иштирокининг юқори даражаси ва овоз бериш натижалари қардош Туркия халқи амалдаги давлат раҳбарининг сиёсати ва ислоҳотлар дастурини қўллаб-қувватлаётганининг ишончли ифодаси экани қайд этилди.
Суҳбатда Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Олий даражадаги Кенгашнинг навбатдаги йиғилиши кун тартибини тайёрлаш мақсадида барча даражаларда фаол мулоқотларни давом эттиришга келишиб олинди.
Давлат раҳбарлари халқаро сиёсат ва минтақавий ҳамкорлик масалалари юзасидан ҳам фикр алмашдилар», дейилади Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабарида.
- Туркияда бугун, 28 май куни президентлик сайловларининг иккинчи тури бўлиб ўтди. 14 май куни ўтказилган биринчи турда номзодларнинг ҳеч бири ғалаба учун талаб қилинган 50 фоиздан ортиқ овозга эриша олмаганди.
- Дастлабки натижаларга кўра, сайлов бюллетенларининг 97 фоизи ҳисоб-китоб қилинганидан кейин амалдаги президент 52,14 фоиз овоз тўплаган, мухолифат номзоди Камол Қиличдорўғлига сайловчиларнинг 47,86 фоизи овоз берган.
- Сайловда давомат 85 фоиздан ортиқроқни ташкил этган (биринчи турда сайловчиларнинг 90 фоизга яқини сайлов участкаларига борганди).
Тавсия этамиз
Таҳдид ва тарих ҳақида ваъз: Истанбул музокараларида нималар дейишди?
Жаҳон | 13:33 / 17.05.2025
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди
Ўзбекистон | 18:04 / 16.05.2025
Шаҳарларда йўл таъмирлаш ишлари фақат тунда амалга оширилади
Ўзбекистон | 17:20 / 16.05.2025
Камералар йўл чизиғини босганлик учун жарима ёзмайдиган бўлди
Ўзбекистон | 16:46 / 16.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Франция Жанубий Америка жунглиларида қаттиқ тартибли қамоқхона қуради
Жаҳон | 23:27 / 18.05.2025
-
Исроил армияси Ғазо секторида кенг кўламли қуруқликдаги ҳарбий ҳаракатларни бошлади
Жаҳон | 23:13 / 18.05.2025
-
Зеленский Ватиканда Вэнс, Рубио ва янги Рим папаси билан учрашди
Жаҳон | 22:39 / 18.05.2025
-
Зеленский Римда Вэнс ва Рубио билан учрашув ўтказди
Жаҳон | 22:32 / 18.05.2025
Мавзуга оид

20:30 / 17.05.2025
Эрдўған Қора денгизда 30 миллиард долларлик газ кони топилганини эълон қилди

10:26 / 16.05.2025
Туркия Путин ва Зеленский тайёр бўлса, уларни қабул қилишга тайёр

20:52 / 15.05.2025
Шавкат Мирзиёев Туркия вице-президенти билан учрашди

02:31 / 15.05.2025