Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мисрдан Ўзбекистонга гепатитга қарши дориларнинг бешинчи туркуми олиб келинди
Uzbekistan Airways авиакомпанияси Миср ҳукумати томонидан мамлакат учун инсонпарварлик ёрдами тариқасида ажратилган С гепатитига қарши дори воситасининг бешинчи туркумини Шарм-ал-Шайхдан Тошкентга бепул етказиб берди, деб хабар қилмоқда “Дунё”.
Ушбу инсонпарварлик кўмаги Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги, мамлакатнинг Қоҳирадаги элчихонаси ва Uzbekistan Airways авиакомпанияси ҳамкорлигида ташкил этилди. Инсонпарварлик юкларининг олиб келиниши Ўзбекистон ва Миср ўртасида соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорликни янада жадаллаштириш, вирусология жабҳасида ўзаро қўллаб-қувватлашни ташкил этиш доирасида илгари эришилган келишувларнинг амалий натижаси ҳисобланади.
Умумий ҳажми 17 мингдан ортиқ дори воситалари Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Вирусология илмий-текшириш институти томонидан беморлар ўртасида тақсимланади.
Миср соғлиқни сақлаш вазирлиги билан 2023-2024 йиллар давомида умумий қиймати 4,8 миллион доллар ҳажмидаги 800 минг дона (40 тоннага яқин) С гепатитига қарши дори воситаларини бепул етказиб бериш бўйича келишувларга эришилган.
Мавзуга оид
08:19 / 29.06.2026
Миср «Янги Нил»ни барпо этмоқда: улкан лойиҳа мамлакат келажагини ўзгартира оладими?
22:52 / 20.06.2026
Товламачилик учун қидирувда бўлган шахс Мисрдан экстрадиция қилинди
09:41 / 23.05.2026
Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга кўпроқ бормоқда?
22:30 / 16.04.2026