Жаҳон | 18:21 / 31.05.2023
8801
2 дақиқада ўқилади

АҚШ Марказий Осиё давлатларига дезинформацияга қарши курашда ёрдам беришни режалаштирмоқда

Бу минтақа давлатларининг «суверенитети ва демократик маданиятини мустаҳкамлаш» учун зарур.

Фото: AP

АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Марказий Осиё жамиятларининг «дезинформация»га чидамлилигини оширишга қаратилган беш йиллик дастур учун 12 миллион доллар ажратишга тайёр.

Ҳужжатга кўра, бу минтақа давлатларининг «суверенитети ва демократик маданиятини мустаҳкамлаш» учун зарур. Бундай тезислар USAID вакиллари томонидан тайёрланган грантда мавжуд. Бу ҳақда RT хабар берди.

Ҳужжатда қайд этилишича, Марказий Осиёда янги ташаббуснинг мақсадига «медиасаводхонлик» даражасини ошириш, «дезинформация» ва «ёлғон ривоятларга қарши курашиш» орқали эришиш мумкин.

«Ушбу тадбирлар мажмуаси, шунингдек, халқаро, минтақавий ва маҳаллий сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича сифатли ҳисобот тайёрлаш учун минтақадаги мустақил оммавий ахборот воситаларининг техник кўникмалари ва билимларини оширишга қаратилган рағбатлантирувчи ёрдам беради», дейилади матнда.

Қайд этилишича, лойиҳа доирасидаги тадбирлар асосан Қозоғистон, Тожикистон ва Ўзбекистонга қаратилган. Бироқ, умуман олганда, механизм Марказий Осиёнинг барча бешта давлати учун мавжуд бўлади.

Ташаббуснинг амал қилиш муддати - беш йил.

Мавзуга оид