Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёдаги бозорда ёнғин содир бўлди
Шўрчи туманидаги бозорда содир бўлган ёнғинда савдо дўконининг иккинчи қавати ва унинг ичида бўлган нарсалар ёниб кетган.
Видеодан кадр
Маълум қилинишича, бугун, 31 май куни соат 05:11 да Шўрчи тумани Боботоғ маҳалласи Мустақиллик кўчасида жойлашган икки қаватли аралаш моллар савдо дўконида ёнғин содир бўлган.
Оқибатда, савдо дўконининг 2-қаватида 85 метр квадрат жойда бинонинг шифт қисми ва дўкон ичидаги нарсалар ёнган. Ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига соат 05:14 да етиб борган. Қарийб бир ярим соатдан сўнг соат 06:40 да олов батамом ўчирилган.
Ҳодисада ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Ҳозирда ёнғин келиб чиқиш сабаблари ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 19 октябр куни Андижондаги Жаҳон бозорида ёнғин келиб чиққан ва оқибатда 56 та савдо дўкони ёниб кетганди.
Мавзуга оид
09:15 / 30.04.2026
Бухоро ва Сурхондарёда Афғонистондан контрабанда қилинган опийнинг катта партияси аниқланди
15:10 / 24.04.2026
Сурхондарёда нефт дарё ўзанига оқиб кетди
13:45 / 17.04.2026
Ўрта Чирчиқда хонадонда чиққан ёнғинда 4 киши ҳалок бўлди
10:15 / 17.04.2026