Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 17:43 / 31.05.2023
30322
1 дақиқада ўқилади
Тошкент вилоятидан Янги Тошкент шаҳрига қанча ер майдони ўтаётгани маълум қилинди
Фото: Benoy
Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш мақсадида Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ ва Ўрта Чирчиқ туманларидан жами 19729,4 гектар ер майдони ажратилмоқда.
Тошкент вилояти ер тузиш, геодезия, картография ва давлат кадастри соҳасидаги янгиликлар ҳақидаги расмий канал хабарига кўра, шундан 12905,7 гектар қишлоқ хўжалиги ерлари ва 6823,7 гектар бошқа ер тоифасидаги ерлардир.
Мазкур ерлардан фойдаланувчилар эса 772 тани ташкил этмоқда. Жумладан:
- фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари ерлари – 13185 гектар (242 та);
- ёрдамчи хўжаликлар ва иссиқхона ерлари – 203,8 гектар (49 та);
- деҳқон хўжаликлари – 323,5 гектар (100 та);
- ўзга ердан фойдаланувчилар – 2263,2 гектар (379 та);
- аҳоли томорқалари – 3012,6 гектар;
- маҳаллий ҳокимият захирасидаги ерлар – 60,5 гектар (2 та);
- каналлар ва йўлларга ажратилган ерлар – 680,5 гектар.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
17:51 / 07.07.2026
“Мисқоллаб яратилган Тошкент брендини йўқотиб қўйишимиз мумкин” – иссиқхоначи муқобил ечимлар ҳақида
12:04 / 06.07.2026
Катта Чимён тоғида оёғи лат еган фуқаро қутқариб қолинди
19:49 / 02.07.2026
Тошкент вилоятида иссиқхоналарни демонтаж қилиш бошланди
11:20 / 22.06.2026