Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Twitter платформасининг бозор қиймати деярли уч баравар пасайди – Bloomberg
Бунга тармоқ эгаси Илон Маскнинг тушунарсиз қарорлари сабаб бўлгани айтилмоқда.
Фото: Scott Olson/Getty Images
Twitter ижтимоий тармоғининг бозор қиймати тадбиркор Илон Маск уни сотиб олиш учун тўлаган пулнинг учдан бир қисмини ташкил этади. Бу ҳақда Fidelity инвестиция ҳолдинги маълумотларига таяниб Bloomberg хабар берди.
Маск ижтимоий тармоқни 44 миллиард долларга сотиб олган ва унинг бозор қийматидан кўпроқ пул тўлаганини тан олган эди. Яқинда у компаниянинг қиймати икки баравар пасайганини тан олди.
Ўз навбатида Fidelity ўтган йилнинг ноябрь ойида Twitter акциялари қиймати 44 фоизга пасайганини, сўнгра яна 2 марта пасайиш бўлгани ҳақида хабар берган эди.
Twitter 13 миллиард долларлик умумий қарз билан Илон Маскка сотилди. Унинг қабул қилган тушунарсиз қарорлари ижтимоий тармоқнинг реклама даромади 50 фоизга қисқаришига олиб келди. Вазиятни тўғрилаш учун Маск ҳар кимга аутентификация қилиш ва аккаунт номи ёнида кўк белгини олиш имконини берадиган Twitter Blue обунасини таклиф қила бошлади. Ҳозиргача фаол фойдаланувчиларининг 1 фоиздан камроғи уни сотиб олган.
Bloomberg Billionaires маълумотларига кўра, 2022 йилда Илон Маск компанияни сотиб олаётганда Twitter акциялари пакетининг қиймати 25 млрд доллар бўлган. Ҳозир унинг қиймати 8,8 млрд долларни ташкил қилади.
Мавзуга оид
18:31 / 25.04.2026
Tesla рулсиз ва тепкисиз Cybercab автомобилини оммавий ишлаб чиқаришни бошлади
23:00 / 24.04.2026
Туркияда 15 ёшдан кичик болаларга ижтимоий тармоқларга кириш тақиқланди
17:01 / 01.04.2026
“Ўзбекистон блогерларни солиққа тортиш масаласида бошланғич босқичда турибди” – Жаҳонгир Абдиев
22:36 / 10.03.2026